1-Мавзу: Тупроқшунослик, тупроқлар географияси фани, унинг ўрганиш объекти ва предмети


Download 43 Kb.
bet1/2
Sana14.02.2023
Hajmi43 Kb.
#1196796
  1   2
Bog'liq
1-maruza

1-Мавзу: Тупроқшунослик, тупроқлар географияси фани, унинг ўрганиш объекти ва предмети.

Режа:


  1. Тупроқшунослик, тупроқлар географияси фанининг ўрганиш объекти ва предмети, тадқиқот усуллари.

  2. Бошқа фанлар билан алоқадорлиги.

  3. Тупроқшунослик (тупроқлар географияси)нинг амалий аҳамияти.

1.«Тупроқ» ҳақидаги тўнғич билимлар деҳқончиликнинг пайдо бўлиш тарихи билан боғлиқ, яъни бундан 7000 йил илгари бошланган.


Тупроқ устида юрамиз, яшаймиз, барча нозу-неъматлар тупроқ туфайли намоён бўлади.
Тупроқ ҳақидаги дастлабки билимларимиз жуда содда бўлган бўлсада, ота-боболаримиз тупроқни яхши билганлар. У ҳақда жуда нодир ҳикматлар яратганлар:
«Ер-одамнинг бешиги»
«Ер-ҳаёт манбаи»
«Ери бойнинг – эли бой»
«Ҳаётнинг илдизи ерга қадалган»
«Ернинг қобиғи асрлар хокидан иборат».
Деҳқоннинг қўлидан ер ва ноннинг ҳиди келади.
«Ерни алдаган ўзини алдайди»
«Ер тўймай, эл тўймас»
«Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда»
«Ер-хазина, сув-олтин»
«Ер-она, она-ер».
Бу ҳикматлар халқ тажрибаси ақл-заковати, тафаккур қудрати ҳосиласидир. Уларда ер-тупроқнинг сир-асрорларини англатувчи чуқур маънолар бор.
XIX асрнинг ўрталарида тупроқ илми ҳақидаги тушунчалар шаклланади, яъни агрономик тадқиқотларни яъни деҳқончиликка тегишли соҳани тупроқшунослик деб талқин қила бошладилар.
Геологлар эса нураш пўстини, яъни ғовак тоғ жинсларини тупроқ деб атай бошладилар. Бу тупроқ ҳақидаги дастлабки илмий тушунчалар эди.
Тупроқшунослик илмига рус олими В.В.Докучаев (1846-1903) асос солади. Унинг фикрича тупроқ барча компонентларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги туфайли ҳосил бўлган табиий-тарихий ҳосиладир. Унинг фикрича тупроқ жонли ва жонсиз – “биокос” жисм
Адабиётларда тупроқ табиий ландшафтларнинг «ойнаси» дейилади. Географик тил билан айтганда «Тупроқ ландшафт ичидаги ландшафтдир» (Назаров И.К.).
Тупроқ бу тоғ жинсларидан (она жинсдан) ўзининг унумдорлиги билан фарқ қиладиган юза қатламдир. Тупроқ табиатнинг ўзига хос тизими, уни адабиётларда педосфера деб ҳам тилга олинади.
Педосфера. Грекча «педон»-тупроқ , «сфера»-шар. Ернинг тупроқ қатлами биосферанинг бир қисми. Педосфера бу аеробиосфера, фитобиосфера, литобиосфера мажмуасидан иборат. (Реймерс, 1988, 205 бет).
Тупроқшунослик фани - тупроқларнинг негизи (генезиси) пайдо бўлиши, физик, кимёвий хоссаларидан тортиб, унинг ривожланиши билан боғлиқ муаммолар билан шуғулланади. Тупроқлар географияси эса тупроқларнинг географик тарқалиши қонуниятларини ўрганади. Фаннинг ўрганиш объекти тупроқлар ҳисобланса, предмети эса унинг қайси жиҳатини ўрганишдир. Қайси мавзуни ўрганиш, бу фаннинг ўрганиш предмети ҳисобланади.
Тупроқларни ўрганиш яъни тадқиқ қилиш усуллари жуда кўп;
а) энг оддий усуллардан бири сўроқ, яъни жойдори аҳоли билан суҳбатдир. Ерли аҳоли тупроқнинг кўп хусусиятларини яхши билади.
б) асосий усулларидан бири географик қиёслаш (сравнително географический). Бунда тупроқни ҳосил қилувчи омиллар уйғун равишда қиёслаб ўрганилади;
c) экспедицион усул, яъни маълум йўналиш бўйича тупроқнинг ўзгариши, турлари, тупроқ кесмалари алоҳида ўрганилади;
д) стационар усул. Бунда тупроқда бўладиган ўзгаришларни маълум жойда сурункали муддатда кузатилади ва таҳлил қилиб борилади;
е) аналитик усул. Тупроқ намуналари махсус лабораторияларда ўрганилади. Айниқса, уларнинг физик, кимёвий хоссалари турли усуллар билан анализ қилинади;
ф) космик усул. Коинотдан олинган расмлар асосида тупроқлар географияси ва физик кимёвий хусусиятлари ўрганилади. Мазкур усул айниқса тупроқларни карталаштиришда жуда қўл келади.

Download 43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling