1-Мавзу: Тупроқшунослик, тупроқлар географияси фани, унинг ўрганиш объекти ва предмети


Тупроқшунослик фани ўзининг мазмун моҳияти билан бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. Геология


Download 43 Kb.
bet2/2
Sana14.02.2023
Hajmi43 Kb.
#1196796
1   2
Bog'liq
1-maruza

2. Тупроқшунослик фани ўзининг мазмун моҳияти билан бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. Геология фани тупроқларнинг она жинсини ўрганишда қўл келади.
Биология, айниқса микробиологиясиз бу фанни тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки тупроқ пайдо қилувчи омиллар ичида боисенозлар фаолияти асосий ўрин тутади.
Кимё фани тупроқлар кимёсини ўрганиш учун ўта муҳим. Модда ва энергия алмашинуви жараёнини ўрганишни физика фанининг ўрни муҳим. Бундан ташқари тупроқларни маконий ўзгариши география қонуниятларига бевосита боғлиқ.
Тупроқ ишлаб чиқариш воситаси сифатида иқтисодий мазмунга ҳам эга, тупроқ бонитировкаси, кадастри (унумдорлиги баҳоси) бевосита иқтисодиёт фанлари билан ҳам боғлиқдир.
Бундан ташқари тупроқшунослик фани табиатни муҳофаза қилиш ва агрономия фанлари билан ҳам уйғундир. Аҳоли саломатлиги, тупроқ таркиби билан боғлиқ. Бу эса тиббиёт ва криминалистика фанлари билан тупроқшуносликни боғлаб туради.
Хулоса ўрнида қайд қилиш ўринлики, тупроқшунос бўлиш учун кенг мушохадали бўлиб, фанлар тизимларини яхши билиш жоиздир, акс ҳолда изланишлар яхши самара бермайди.
3.Мазкур фан географик таълимда жуда муҳим мавқега эга. Чунки тупроқни билиш орқали, айниқса географлар табиатдаги ўзаро алоқадорликни ўзаро таъсир, ўзаро уйғунлик қонуниятларини яхши англаб оладилар.
Бундан ташқари тупроқ орқали «Ландшафт ҳақида таълимот»нинг мазмун-моҳиятини тушуниш осон кечади.
Тупроқшунослик – табиий географик фанлар асосини тушуниш калити деса тўғри бўлади. Тупроқшунослик кундалик турмуш – юмуш, амалиёт билан боғлиқлиги билан аҳамиятлидир.

Назорат учун саволлар:


1. Тупроқшунослик ва тупроқлар географияси фанининг мазмун моҳияти нима?
2. Фаннинг ўрганиш объекти ва предмети?
3. Фаннинг тадқиқот усуллари?
4. Бошқа фанлар билан боғлиқлиги?
5. Тупроқшунослик ва тупроқлар географияси фанлари амалий аҳамияти?

Таянч тушунчалар:


Тупроқ, тупроқлар географияси, деҳқончилик, ҳикматлар, табиий-тарихий ҳосила, “биокос жисм” ландшафтлар ойнаси, она жинс, педосфера, аеробиосфера, фитобиосфера, литобиосфера, тупроқлар негизи, ўрганиш объекти ва предмети, тадқиқот усуллари, тупроқ ишлаб чиқариш воситаси, экспедитсион, космик, стационар ва аналитик усуллар.
Download 43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling