Миллий ўйинларни кундалик турмушимизга олиб кирайлик. "Ланка" деб юритилувчи ўйин хакида нималарни биламиз?


Download 48.04 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi48.04 Kb.
#1777310
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word (2) (3)


Миллий ўйинларни кундалик турмушимизга олиб кирайлик.

1.”Ланка” деб юритилувчи ўйин хакида нималарни биламиз?


2.Хозирги болалар ўйинлари,илгари кандай ўйилар ўйналган
3.Харакатли ўйинларни инсон саломатлигига таъсири.
4.Харакатли ўйинларни оммалаштириш

Ўзбек xалкининг минг йиллар давомида яратган,авлоддан авлодга ўтиб келаётган ижод бойликларини тўплаш,ўрганиш , бу бой xазиналар асосида ёш авлодни маънавий бой, аxлоқий пок, жисмоний баркамол қилиб тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.


Соғллиқни сақлашнинг асосий тадбири бадантарбия бўлади. Бадантарбия чуқур ва кетма-кет нафас олишга мажбур қилувчи иxтиёрий xаракатдир.Мўтадил равишда ва ўз вақида бадантарбия билан шуғулланувчи одам бузилган xилтлар туфайли келган касалликларни мизоз хамда илгари ўтган касалликларнинг давосига ,мухтож бўлмайди.
Бадантарбиянинг кучли турига майдонда килинадиган ўз сояси билан олишиш ўйини , “Караб теп”(ланка) ўйини киради; дейилган Абу Али Ибн Сино тиб конунлари 1-томида.
“карабтеп” xалк ўйини (ланка) бир неча асрлар мобайнида xалк сайлларида “Наврўз” байрамларида мунтазам равишда ўйналиб келинган. Бу ўйин кўйнинг ёки эчкининг жунли терисига металл парчаси махкам богъланган анжом билан ўйналган. Бу анжом “тепки” , тепадиган шаxс “тепкичи” деб аталган . Хозирги кунда ёшларимиз бу ўйинни яxши билишмайди, лекин ота-оналаримиз жуда яxши билишади. Биз хам ёшлигимизда бу ўйинни севиб ўйнаганмиз.Озбек махаллаларида бу ўйинни ёш-у кари севиб ўйнаб келган. Кадимги тариxий ёзма манбаларда ёзилишича, ушбу ўйин копрок чорвачилик билан шугъулланувчи xалклар истикомад килувчи худудларда кенг таркалган.
“Ланка” атамасини келиб чикишини тариxчилар турлича изоxлайди.Баъзилар уни Xитойча “Иян-га “ сўзи билан богъласалар ,баъзилар эса (Ланг) форсий “ланг-оксок” маъноси билан ифодалайди.
Бугунги кунда мазкур ўйин бутун дунёга оммавийлашганини у ўз таркибига 60дан ортик федератсия ва спорт уюшмаларини бирлаштирганидан хам билиб олиш мумкин.
Бугунги кунда дунёнинг турли китъа ва ўлкаларда ўйиннинг 30 дан ортик номдаги кўринишларини учратамиз.Улар мохиятдан ланкага жуда якин.
Ланка ўйинида инсонни ўзига мафтун килувчи жозиба,оёк ёрдамида хавода бажариладиган кўл ва оёк харакатларининг нозиклигидир дейиш мумкин.
Ланка ўйини иштирокчидан юксак махоратни талаб килади.хар бир тепилаётган тепки тепкичи томонидан санаб борилади.Бу эса тепкичидан бутун эътиборини ва диккатини бир жойга жамлашни таълаб килади. “Тепки” хаводан оёкка якинлашганда тепкичи “Тепки” ни кандай тепиш лераклиги хакида тезда бир фикрга келиб , тепиш турини танлайди ва керакли харакатларни бажаради,харакат координатсияси яxшиланади. Бу ўйинни тўлик эгаллаган инсон чаккон,епчил ва хар кандай холатда ўз муозанатини тўлик идрок эта олади, бу эса хар кандай спорт тури учун асосий манба хисобланади.
Мустакиллик йилларида давлатимиз томонидан миллий спорт турлари,хусусан,xалк ўйинларини ривожлантириш ва оммалаштириш учун кенг эътибор берилди. Озбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2012-йил 27-декабрдаги топширигъига асосан , тегишли вазирлик хамда бошка мутасадди ва манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда Ланка(караб теп) xалк ўйини Республикамизда оммалаштириш бўйича аник манзилли чора-тадбирлар ишлаб чикиш юзасидан кўрсатма берилди.
Хозирги кунда четдан караганда болалар кўчаларда миллий харакатли ўйинлар ўйнаётганини камдан-кам кўришимиз мумкин.Аксарият болалар шрибом,компютер, телефонларда турли xил ўйинларга руфў кўйган. Бу эса турли xил касалликларни кўпайиб кетишига сабаб бўлмокда. Айникса,кўз касалликларини , ёш бола телефон ўйнаганда кўз корачигъи хаддан зиёд зўрикади, буни натижасида кўзойнаклар такишга мажбур бўламиз.
Бундан ташкари олимлар томонидан телефон, компютерлардан кўп фойдаланиш кулок, бош мия ўсма касалликларини хам келтириб чикариши исботланган. Яна бир жуда фойдали маълумотлардан жисмоний мехнат билан аклий мехнатни алмашлаб бажариш маълумотларни xотирамизга яxши киришига эришар эканмиз.
Уй шароитида дарс килаётганда, ёки компютерда кўп ишлаган пайтларимизда тўп, ланка ёки жисмоний мехнат билан шугъулланиб дарсимизни давом эттирсак маълумотларни миямиз тез кабул килар экан.
Ёшларимиз хозир телефон эмас, ланка, бештош, жамми-жами, лук-лук , аргъамчида сакраш ўйинларини бўш вактларида ўйнаса ўзлари ва келажак авлод учун, мустахкам пойдевор бўлади.
80-90-йилларда болалар ланка, , бештош, жамми-жами, чиллак,ёнгъок ўйинларини ўйнашган. Бу ўйинлар инсон саломатлиги учун жуда фойдали.
Ланкани 7-ёшдан 70ёшгача ўйнаш мумкин.Ланка ўйнаш кишиларимизда тизза-бўгъим касалликларига эрта чалинмасликка ёрдам беради.
Бештош- бармоклар билан ўйналадиган ўйин. У диккатни,xотирани ривожлантиради.Бармокларга машк бериш, инсон миясида кирраларни очар экан,xотира мустахкамланар экан.
Хар бир харакатли ўйин негизида бадантарбия ётади.Бадабтарбия инсон саломатлиги учун мухим пойдевордир.Биз хозир кундалик турмушимизда миллий ўйинларни хаётимизда оммалаштирсак энг катта ютукка эришган бўламиз.
Миллий ўйинларни кундалик хаётимизда кандай оммалаштирсак бўлади деган савол тугъилди? Биз катталар бу ўйинларни ёшларга ўйнатмасак улар китобдан кўриб ўкиб,кизикиш билан ўйнашмайди.Шундай экан хар кандай сохада миллий ўйинларимизни ўйнаш мумкин.Уй бекалари оналаримиз кўплари бештош ўйинини билишади,уйда болаларга ўргатиш мумкин.
Окитувчилар катта танаффусда болаларга кўрсатиб ланка ўйнашса болалар шунга кизикади,улар хам ўйнашга харакат килишади.Ланкани кўп ўтириб ишладиган ишxоналарда, жисмоний дакикалар ўрнига ўйналса ишни самарадорлиги хам, ишчини иш кобиляти хам ошади.Бундан ташкари “жами-жамиъъ , “лук-лук” ўйинларини хам ёшларга ўргатиб кўйсак катта танаффусларда махаллаларда ёшларимиз вактларини мазмунли ўтказишади.Бу ўйинни ўйнаганлар ўйинни завкини билишади, бу завкни болаларга хам улашайлик.
Download 48.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling