Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


Австрия империясидаги славян халкларининг «Миллий


Download 109.38 Kb.
bet23/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

Австрия империясидаги славян халкларининг «Миллий уйғониш» даври. Империя таркибига кирувчи халқлар борган сари қатъийлик билан буржуа эркинликлари ва миллий тенгликни талаб кила борди. XIX асрнинг биринчи ярми, айникса З30-40-йилларда капиталистик муносабатларнинг шаклланиши, ах,оли саводлилик даражасининг ошиши айрим халқларнинг замонавий миллат булиб шаклланишини тезлаштирди. Австрия ва Венгриядаги жанубий славянлар, чехлар, руминлар, словаклар тарихида Миллий уйғониш деб аталган давр келди. Моҳияти билан феодал тартибларга қарши булган миллий ҳаракатлар бошланиб кетди. Миллий ғоялар асосида шаклланган Уйғонишга Европа Маърифатчилиги, «маърифатли абсолютизм» ва унинг австрияча куриниши булган «йозефинизм»катта таъсир курсатди.
Миллий уйғонишнинг биринчи даврида (XVIII аср охири XIX аср 20-йиллари) чехларда ҳам, словакларда ҳам миллий хаётга қизиқиш уйгонди: миллий адабий тил ривожланди ва кенг таркалди, миллий адабиёт, театр, умуман миллий маданият гуллаб-яшнади.
Австрия ва Венгрияда 1848 йил инқцилоби. 1846 йилги инқироз ва уч йил қаторасига (1845-1847) давом этган курғоқчилик империя учун ҳалокатли оқибатларга олиб келди. Пулнинг қадрсизланши, қимматчилик, нон ва асосий маҳсулотга айланган картошка нархининг ошиши, мисли курилмаган ишсизлик империяда жуда калтис вазиятни вужудга келтирди. 1848 йил февралда Парижда бошланган инқилобий воқеалар ҳақидаги хабар 29 февраль куни Венага
етиб келди ва куп марта булгани сингари бу сафар ҳам Австрия жамиятини ларзага келтирди. Март ойининг бошида Қўйи Австрия ландтаги (парламенти) ва «Саноат иттифоқи» буржуа ташкилоти ислохатлар утказиш, цензурани бекор килиш, умумавстрия парламентини чақириш талаби билан чиқди. Австрияда инқилоб 13 март куни веналик камбағаллар, талабалар ва бюргерларнинг стихияли намойишлари ва митинглари билан бошланди. Парламент атрофдаги кучаларни тулдирган минглаб одамлар Меттернихнинг истефога чиқишини ва конституция эълон қилинишини талаб қилдилар.
Сузга чиққан Лайош Кошут ва бошқалар империяга конституция буржуа ислохотлари зарурлиги туғрисида гапирдилар.
13 март купи ҳукумат Венага қушин киритди ва туқнашувлар бошланиб кетди. Кечга яқин ишчилар ва талабалар томонидан баррикадалар қурилди. Талабалар кейинчалик машхур булиб кетган Академик легионни ташкил қилишга киришдилар. Аскарларнинг бнр кисми халққа қарата уқ отишдан бош тортдилар. Императорнинг узи ҳам иккиланиб к;олди. У талабаларга қурол таркатишга рози булди, Миллий гвардиянинг тузилишига каршилик қилмади ва Меттернихни истеъфога жунатди. Бутун Европа учун нафрат рамзи булган реакцион режим бир кунда ағдарилди. Инқилоб дастлабки муҳим ғалабани кулга киритди. Қайта ташкил қилинган ҳукумат таркибига либерал буржуазия вакиллари ҳам кирди. Турли хил ижтимоий кучларнинг инқилобий лагерда вақтинчалик бирлашуви жуда тез утиб кетди. Буржуазия, айниқса унинг мулкдор кисми эришилган ютуклардан қаноат ҳосил килиб, энди шу ютукларни ҳамда «қонунийлик ва тартибни» асрашга ҳаракат қилди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling