Туркистон асср ва ўзбекистон сср конституцияларида хақсизлар ҳУҚУҚларининг синфий характери


Download 1.26 Mb.
bet1/3
Sana21.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1375204
  1   2   3
Bog'liq
Макола хорижий


ТУРКИСТОН АССР ВА ЎЗБЕКИСТОН ССР КОНСТИТУЦИЯЛАРИДА ХАҚСИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИНГ СИНФИЙ ХАРАКТЕРИ
Бугунги кунда мамалакатимизда Қонун устуворлиги тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар негизида жамиятимизда умумий маданиятни юксалтириб боришга, инсонларнинг маънавий камолотни ва ҳуқуқий билимларини тобора бойитиб боришга ҳаракат қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида, “Барчамизга маълумки, ҳар бир суверен давлат ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эгадир. Бу тарих, бу маданиятнинг ҳақиқий ижодкори, яратувчиси эса ҳақли равишда шу мамлакат халқи ҳисобланади”[1.5.]1 - дея алоҳида таъкидлаб ўтади.
Шу нуқтаи назардан мамлакатимиз тарихида сайлов тизимининг синфий характерини аниқлаш бугунги кунда фуқароларимизнинг сиёсий онги ва маданиятини маълум даражада ошишига хизмат қилиши мумкин.
XIX аср охири - XX аср бошларида Россияда социал-демократик тўгараклар пайдо бўлди. Улар чор ҳукуматига қарши курашиш, сиёсий озодликка эришиш, сўнгра социализмни қуришни мақсад қилиб қўйдилар. 1898 йилда Минскда мамлакатнинг турли жойларда тарқоқ ҳолда иш юритаётган социал-демократик тўгаракларнинг вакиллари ўзларининг биринчи съездини ўтказдилар. Ушбу съездда Россия социал-демократик ишчилар партияси (РСДРП) тузилди. Сиёсий озодлик ва социализм учун кураш партиянинг асосий вазифаси этиб белгиланди. Бу ҳақда махсус манифест қабул қилинди. 1903 йилда даставвал Брюссельда, сўнгра Лондонда РСДРПнинг иккинчи съезди чақирилиб партиянинг дастури қабул қилинди. Дастурда партиянинг кураши икки босқичда олиб борилиши кўрсатилди. Биринчисида чор ҳукуматини ағдариш ва буржуа демократик республикасини ўрнатиш, иккинчи босқичда эса социалистик революцияни амалга ошириш режалаштирилди. Съездда партиянинг раҳбар органларини сайлаш ва партия аъзолигига қабул қилиш масаласи бўйича ўтказилган баҳсда Ленин тарафдорлари кўпчилик овозни олганлари учун большевиклар, Мартов бошлиқ гуруҳлар оз овозга эга бўлганликлари туфайли меньшевиклар деб аталди[2.294]2.
1905 йил 9 январь воқеасидан кейинги ойларда ишчилар, деҳқонлар ва солдатларнинг бош кўтаришлари қизғин тус олиб, хавфли вазиятни юзага келтирди. Император уни юмшатиш учун 1905 йил 17 октябрда фуқароларга сўз ва матбуот эркинлигини бериш ва қонун чиқарувчи Дума (парламент)ни жорий этиш ҳақида манифест эълон қилди.
1905 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида буржуазиянинг «конституциячи-демократлар» номида сиёсий партияси тузилди. Бу партия кадет номи билан ҳам иш юритди. Унинг дастурида конституцияга асосланган монархия учун кураш асосий мақсад деб белгиланди. Юқорида қайд қилинган ҳукумат манифести эълон қилингандан кейин «17 октябрь иттифоқи» (октябристлар) номли буржуазия партияси тузилди. Бу партия ҳам кадетларга ўхшаш конституцияли монархиянинг тарафдорлари эди. Шунингдек демократия душмани, улуғмиллатчилик ва антисемитизм руҳи билан суғорилган «черносотинчи»лар партияси пайдо бўлди.
1905 йил октябрь ойида Россияда ишчи ва солдат депутатлари советлари, поселкаларда деҳқон (крестьян) комитетлари тузилди. Умумлаиггирилганда ўша йили бутун мамлакатда 55 та советлар пайдо бўлди. Уларга эсер, меньшевик ва большевиклар аъзо эдилар. Советлар чоризмга қарши курашни асосий вазифа деб белгиладилар.
Чор ҳукуматининг «17 октябрь Манифести» маълум даражада жамиятни демократлаштирган бўлса-да, лекин амалда давлат бошқарувида императорнинг яккаҳокимлиги ҳукм сураверди. Бунинг устига устак меҳнаткаш омманинг ҳаёти янада оғирлашиб борди[2.294]3.
Юқорида Россиядаги турли сиёсий партияларни фаолиятини шарҳлашдан мақсад шуки, уларнинг бўлимлари Туркистон заминида ҳам юзага келиб сиёсий курашларни йўналтирувчи кучлари ҳисобланди. Маълумки, ўлкада Қўқон, Марғилон, Самарқанд, Тошкент, Андижон ва бошқа жойларда рус шаҳарлари пайдо бўлган эди. Бу жойлардаги аҳолининг ҳаёти анча оғир бўлган. Шу боис ўлкадаги темир йўл ва корхоналарнинг ишчилари иш ташлади ва намойиш кўтардилар.
Маҳаллий мансабдор шахслар томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни ташкил этилган. Маҳаллий мансабдор шахсларга лавозимига сайловлар ўтказишда дастлаб овоз беришда иштирок этувчи элликбошилар рўйхатга олинган. Элликбошилар ўзлари ёқлаган ҳар бир номзодга овоз берганлар. Рўйхатлар эски ўзбек ва рус тилларида ёзилиб шакллантирилган [3.6]. 4
Овоз беришда 9,5х12 сантиметр катталикдаги бўш карточкаларга шаҳар кенгаши аъзолиги учун бир неча номзодлар орасидан белгиланган ўрин (квота) учун номзодни ёқлаб, овоз бериш ҳуқуқига эга сайлов иштирокчиси ручка ёки қаламда номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзган. Кам сонли карточкаларда эса сиёҳ билан ёзилган ҳолатлар ҳам учрайди. Агар сайловчи томонидан овоз берииш учун тўлдирилган карточкаларга эътибор қаратсак, туркий (чиғатой) тилда жами номзодлар орасидан белгиланган миқдорий номзодларнинг исми шарифи ўнгдан чапга қараб ёзилганлигига гувоҳ бўламиз. Маҳаллий ва рус мансабдорлари карточкаларининг юқори қисмига рус тилида икки кишининг имзоси қалам билан қўйилган[4.39]5. Фикримизча, бу сайловда иштирок этганлар овоз берувчиларни рўйхатга олиш тартиби учун зарур бўлган.
Карточкалар оддий оқ қоғоздан иборат бўлиб, уларга тартиб рақам, муҳр, марка ёки алоҳида белги қўйилмаган [4.39]6.
Съезд мусулмонларнинг қарамликка қарши курашиш ва мусулмон халқларнинг маданиятини кўтариш каби вазифаларни қўйди. Съезд асосий эътиборни мусулмонларнинг давлат думасига сайланиш ва сайлаш ҳуқуқига эга бўлишларига қаратиб, мустамлакачиликка қарши курашда уларнинг фаол ҳаракат қилишлари зарурлигини кўрсатган эди. Ушбу съезддан кейин Туркистон «Шўрой Исломия» жамияти марказкомининг раиси Мустафо Чўқай Фарғона, Наманган, Андижон шаҳарларига келиб мусулмонларнинг мустақиллик учун курашдаги кайфиятларини ўрганди. Андижон шаҳрида Мустафо Чўқай билан учрашув ҳақида собиқ ўқитувчи Зайнаб Урмонова гапириб (у ўша вақтда ўқувчи бўлган), 1-татар қизлар мактабида бўлган учрашувда котибликни ўша мактабнинг ўқитувчиси Арофат Забалова олиб борганлигини айтган эди. Учрашувда Андижон «Шўрой Исломия» жамиятидан Нажимхон Махсим, Олимхон Тўра, Эргаш хожи Иброҳимов, Миркосим Мўминбоев, Аҳмадбек хожи Темурбеков ва бошқалар қатнашганлар. Учрашувда шаҳар думасига сайловлар ўтказишда фаоллик кўрсатиш уқтирилди. Бу учрашувдан озгина вақт ўтгандан кейин 1917 йилнинг 12-13 июнь кунлари Скобелев шаҳрида Фарғона ўлкаси музофоти мусулмон «Шўрой Исломия» жамиятининг II Қурултойи бўлиб ўтди. Бу қурултойда кундалик вазиятдан хабардор бўлиб туриш, қўшҳокимятчилик тугагунча ўғри - босмачиларни тутиб, суд қилишни талаб этиш, давлат думасига сайловда фаол қатнашиш ва хотин-қизларни ҳам сайловга қатнаштириш каби 9 хил масала кўрилиб, қарор қа6ул қилинди[5.5]7.
Ўзбекистон ССР МИҚ нинг 1927 йил 12 декабрдаги «Шўроларга сайловлар тўғрисида”ги ва 1929 йилдаги “Ўзбекистон ССР советларига сайловлар тўғрисида”ги дастурамалларида сайлов ҳуқуқидан фойдаланмайдиган фуқароларга тавсиф берилган. Унга кўра, фойда олиш мақсадида ёлланма меҳнатдан фойдаланувчи, меҳнатсиз топилган даромадлар ҳисобига яшовчилар, савдогарлар(спекулятив*), диний хизматчилар, собиқ миршаблар ва бошқа тоифадагилар қонун бўйича сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиниши кўрсатилган[6.]8.
Кейинчалик дастурамалга мамлакатдаги сиёсий вазиятга қараб совет ҳокимияти олиб бораётган тадбирларга нисбатан норозилик кайфиятида бўлганларни йўқ қилиш мақсадида айрим ўзгартиришлар ва шарҳлар киритилиб борилди. Сайлов жараёнларида кунига 2 маротаба тонги ва кечки вақтда полиция вакиллари ҳудудларни назорат қилиб турган[3.7]9.
1920 йиллардаги совет сайлов қонунчилигида, ҳуқуқдан маҳрум қилишда аҳолининг ижтимоий келиб чиқишига, биринчи навбатда синфий муносабатларига алоҳида эътибор қаратилган. Бухоро амирлиги ва Хива хонларининг оила аъзолари, амир ва хон ҳукуматлари амалдорлари, мадраса мутаваллилари ва бошқалар сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиниши белгиланган. Бу ҳолат Қўқон ҳудудини ҳам четлаб ўтмади[4.1-2.]10.
Қишлоқ хўжалигини ёппасига коллективлаштириш жараёнида сайлов қонунчилигининг бузилиш ҳолатлари кўпайди. Коллективлаштириш жараёнидаги ихтиёрийлик тамойили қўпол равишда бузилиб, қонунбузарлик, зўравонлик авж олди. Ўз еридан, мол-мулкидан ажралишни истамаган, коллективлаштиришга қарши бўлган қишлоқ аҳолисининг ишбилармон, тадбиркор ва сиёсий жиҳатдан фаол қисмига нисбатан солиқ ва кредит сиёсатидаги чекловлар, сувдан маҳрум қилиш чоралари билан бир қаторда, сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш, мол-мулкини мусодара қилиб, бутун оиласи билан мажбурий кўчириш сиёсати амалга оширилди.
“ Шўроларга сайловлар тўғрисида дастурамал”да деҳқонларнинг сайлов ҳуқуқидан маҳрум қиладиган иқтисодий жиҳатлар таърифланган бўлса-да, ёппасига коллективлаштириш районларида қулоқ ҳўжаликларини белгилашда айнан шу кўрсаткичлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. ЎзССР ХКСнинг 1930 йил 6 апрелдаги “Меҳнат тўғрисидаги қонун кодекси тадбиқ этилиши лозим бўлган қулоқ ҳўжаликларининг белгилари ва уларни ҳисобга олиш тартиби” тўғрисидаги қарорида «қулоқ» қилинадиган деҳқон хўжаликларнинг белгилари кўрсатилди. Аммо амалиётда қўллаш жараёнида қарордаги меъёрлар бузиб талқин қилинди. Колхоз тузумига қарши бўлган ўртаҳол ва камбағал деҳқонлар ҳам сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, қулоқ қилиниши одатий ҳолга айланди.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling