ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ БОЙ БЕРМАНГ!
АҚШ:
АҚШда ўқишнинг афзалликларини кўрмаслик мумкин эмас! Энг сезиларлиси - Америка университетларининг рейтинглари. Иккинчиси ва кўпчилик учун энг муҳими, Америка университетлари (бакалавриат ва / ёки магистратура битиргандан сўнг) битирувчилари АҚШда (ва мамлакат ташқарисида) иш билан банд бўлишнинг энг катта имкониятлари мавжуд, бундан ташқари талабалар ўқув жараёнида бепул ва ҳақ тўланадиган амалиётлар ўташлари ҳам мумкин. Дунё тан олган АҚШнинг хусусий ва давлат университетларида ёзги таътил ва тил курслари, бакалавр, магистратура, аспирантура ва малака ошириш дастурлари бўйича 70% гача чегирмалар мавжуд.
АҚШ университетлари: Сolorado, Массачусеттс, Калифорния, Сarnegie Мellon, Чикаго, Сornell, Вашингтон, Пенсилвания, ....
ГЕРМАНИЯ
Германия таълим тизими бошланғич талабалар ва ёш олимларни бирдек ўзига жалб қилади. Унинг ўзига хос хусусияти эски университет анъаналари билан илм-фаннинг замонавий ютуқлари уйғунлиги билан ажралиб туради. Германияда олий таълимни танлашда муҳим омил —кириш имтиҳонлари йўқлиги ва асосан бепул таълим олиш имкониятидир. хусусий ва давлат университетларида тил курслари, бакалавр, магистратура ва аспирантура таълим дастурлари асосида таълим олишингиз учун керакли бўлган барча жараёнлар мавжуд.
Германия университетлари: Geydelberg, Kyoln, Freiburg, Tyubingen, Людвиг-Максимиллиан, Ахен, Бремен, Бонн, Франкфурт, Гамбург, Марбург... Германияда 370дан ошиқ олий таълим муассасалари мавжуд.
АВСТРАЛИЯ:
Австралиянинг қитъаси ноёбдир: бебахо табиати ва бой фаунаси осмонўпар бинолар, бизнес доиралари ва обрўли университетлар билан бирга чамбарчас боғлиқ. Австралияда таълим тизими инглиз моделига асосланган. Шу билан бирга, Австралия университетларида таълим нархи АҚШ ва Европа мамлакатларига нисбатан (30-40%) нисбатан анча паст.
АВСТРИЯ
Австрия инсон хавфсизлиги, диний эркинлик ва тенг ҳуқуқлилик ҳурматига сазовор бўлган хавфсиз, барқарор, фаровон мамлакатдир. Австрияликлар хорижийларга нисбатан бағрикенглик муносабати билан машҳур. Бу ерда дунёнинг 130 мамлакатидан талабалар таҳсил олишмоқда. Чет эллик талабалар учун яшаш ва ўқиш нархи бошқа Европа мамлакатларига нисбатан паст. Бундан ташқари, талабалар расман меҳнат қилиш ҳуқуқига эгалар ва шу билан жорий харажатларни тўлай оладилар.
БЕЛАРУСЬ
Беларусда таълим олиш жуда баланд обрўга эга бўлмагани билан, ўзининг сифатли ва бепул таълим дастурлари билан Европадаги бошқа мамлакатлар таълим тизимидан ажралиб туради. Бу давлатда таълим олишнинг яна бир афвзаллиги инглиз тилини билмайдиган, фақатгина рус тилида таълим олмоқчи ва лекин Европада ўқимоқчи бўлган талабалар учундир.
Do'stlaringiz bilan baham: |