Франция университетлари


Download 1.86 Mb.
bet1/5
Sana17.12.2022
Hajmi1.86 Mb.
#1025586
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Konservalash-8

Sabzovot maxsulotlarni quritish qurilmalari.


1. Сабзавотларни қуритишнинг аҳамияти
2. Қуритилган сабзавотларга қўйилган органолептик талаблар.
3. Сабзавотларни қуритиш.

Сабзавотларни қуритишнинг аҳамияти

Сабзавотларни қуритишдан мақсад уларнинг намини қочириб, микроорганизмлар ривожлана олмайдиган ҳамда ҳар хил биологик жараёнлар рўй бермайдиган ҳолга келтиришдир. Қуритишнинг шундай бир меъёри борки, намлик миқдори ўша даражадан пасайса микроорганизмлар ривожлана олмайди. Бу минимал даража бактериялар учун 30% ни, ачитқи бактериялари учун 15-20% ни ташкил қилади. Шу сабабли қуритишдан кейин сабзавотларнинг намлиги 15-25% бўлса, уларни чиритмай сифатли сақлаш мумкин.

Сабзавотларни қуритиш икки - қуритишга тайёрлаш ва қуритиш босқичларидан иборат. Биринчи босқич қуйидагиларни ўз ичига олади ўлчамига қараб калибровкалаш, ювиш, сифатига қараб танлаш, тозалаш, майдалаш, бланширлаш ёки қайнатишдан иборат. Иккинчи босқич эса сабзавотларни қуритишдан иборатдир.

Сабзавотларни қуритишнинг аҳамияти

Сабзавотларни қуритиш фақат унинг намини қочириш эмас, балки мураккаб физиологик ва биокимёвий жараёнларни тухтатишни ўз ичига олади. Қуритиш жараёнининг давомийлиги кўпгина омилларга, яъни қуритиш объектининг табиатига, хом ашёни майдалаш шакли ва даражасига, унинг қуритиш майдончасидаги қалинлигига, қуритишга тайёрлаш усулига, қуритиш ҳароратига, ҳавонинг алмашиш тезлигига, намлигига ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ.

Асосан қуйидаги сабзавотлар қуритилади: сабзи, пиёз, картошка, карам, лавлаги, оқ илдизлар, яшил нўхат, шивит ва бошқалар.

Сабзавотларни қуритишнинг аҳамияти

Сифат кўрсаткичларидан келиб чиқиб қуритилган сабзавотлар биринчи ва иккинчи навли, қуритилган яшил нўхат олий ва биринчи навли, кукунли ва майдаланган ҳолда эса навсиз ҳолатда ишлаб чиқарилади. Брикетланган ҳолдаги маҳсулотларнинг навлари (карам, бошпиёз, сабзи, лавлаги, оқ илдизлилар) брикетлашда ишлатилган қуритилган сабзавотларнинг навларидан келиб чиқиб аниқланади.


Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling