Франция университетлари


Download 1.86 Mb.
bet5/5
Sana17.12.2022
Hajmi1.86 Mb.
#1025586
1   2   3   4   5
Bog'liq
Konservalash-8

Сабзавотларни қуритиш


Қуритилган илдизмевалар лавлагидан, сабзи ва оқ илдизлардан тайёрланади. Қуритишдан олдин уларнинг пўчоғи арчилади, пайраха ёки угра тарзида тўғралади, буғланади (оқ илдизлардан ташқари) ва таркибида 12% гача нам қолгунча қуритилади.
Қуритилган илдизмевалар 1- ва 2- нав қилиб чиқарилади. Уларнинг рангги табиий рангларига яқин, консистенцияси салгина мўртроқ эластик бўлиши керак. Навга баҳо бераётганда майдаси, қовурилиб кетган қириндиси қанчалиги ҳисобга олинади.

Сабзини қуритиш


Сабзи яхшилаб ювилиб, пўстидан тозаланади. Тозаланган сабзини пичоқ ёрдамида паррак-паррак қилиб туғралади ва 95-98 °С ҳароратли иссиқ сувда 3-5 минут давомида бланширланади. Сўнгра 0,25% ли натрий бисульфит эритмасига 3 минут ботириб олинади ва сирқитилиб бюксларга солинади. Бюксларни қуритиш шкафига жойлаштириб 55-65°С ҳароратда 2-2,5 соат мобайнида қуритилади.

Карамни қуритиш


Қуритилган карам оқ карамдан ва рангли карамдан олинади. Бир хил пайрахасимон тўғралган оқ карамни олдин буғланади, кейин эса таркибида 14% нам қолгунча қуритилади.
Қуритилган карам 1- ва 2- навларга бўлинади. У бир текис тўғралган, оч-сариқ рангли, яшилроқ туси бўлиши мумкин. Рангли карам ранги оқ, консистенцияси қайишқоқ бўлиши керак.

Пиёзни қуритиш


Бошпиёзнинг аччиқ ва нимаччиқ навлари қуритилади. Пиёзбош арчилгандан сўнг япроқ, ҳалқа қилиб тўғралади, таркибида 14% нам қолгунча қуритилади. Қуритилган пиёз 1- ва 2- нав қилиб чиқарилади. Ранги оч-сариқ ёки пуштироқ-бинафша, яшилроқ тусли бўлиши ҳам мумкин.
2- нав қуритилган пиёзда жигар ранглироқ тус бўлиши ҳам, қовурилиб кетган ва қора нуқталар тушганлари бўлиши ҳам мумкин.

Пиёзни қуритиш


Пиёзнинг пичоқ ёрдамида думчаси ва бўйни қирқилади ҳамда пўстидан тозаланади. Тозаланган пиёзни ювиб, инспекциялаб, 4-6 мм қалинликда айлана ҳолида тўғралади ва 0,2-0,3% ли натрий бисульфит эритмасида 3 минут давомида ишлов берилади. Сўнгра сирқитилиб бюксларга солиниб қуритиш шкафига жойлаштирилади ва 2,5-3 соат давомида 55-60°С ҳароратда қуритилади.

3х30 мм. ўлчамдаги сомонча шаклида қуритилган пиёз


Устинчасимон шаклда қуритилган картошка

3х30 мм. ўлчамдаги сомонча шаклида қуритилган қизил сабзи


7х7 мм. ўлчамдаги кубик шаклида қуритилган сариқ сабзи

Қуритилган шивит


7х7 мм. ўлчамдаги кубик шаклида қуритилган лавлаги

Эътиборингиз учун рахмат!


Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling