Хорижда таълим олиш имкониятини бой берманг! АҚШ: АҚШда ўқишнинг афзалликларини кўрмаслик мумкин эмас! Энг сезиларлиси Америка университетларининг рейтинглари


Download 28.87 Kb.
bet2/4
Sana07.02.2023
Hajmi28.87 Kb.
#1174059
1   2   3   4
Bog'liq
12.3-seminar-ХОРИЖДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ

ЧЕХИЯ РЕСПУБЛИКАСИ
Чехия Республикаси Европадаги давлатларда камдан кам учрайдиган имкониятни тақдим этади – танланган соҳага қарамасдан барча давлат университетларида таълим олиш бепул.
ДУБАЙ
Бирлашган Араб Амирликларида ўқиш нафақат юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган таълим олиш имконияти, балки ажойиб Шарқ мамлакати билан танишиш имкониятидир. Бирлашган Араб Амирликлари турли омиллар билан дунёнинг турли мамлакатларидан талабаларни жалб қилади. Бу йил бўйи иссиқ иқлим, шаҳарларнинг юқори даражада ривожланиши ва ноёб халқаро муҳит.
ФРАНЦИЯ
Кўп йиллар мобайнида Францияда таълим чет элликлар орасида жуда оммалашган: Франция Европанинг энг машҳур манзили мақоми учун Германия билан рақобатлашиб келишининг биринчи йили эмас. Парижнинг қоқ марказида жойлашган қадимий дунёда эътироф этилган университетлари, нуфузли муҳандислик коллежлари, Европа бизнес мактаблари — буларнинг барчаси чет эллик талабаларни ниҳоятда қизиқтиради.


ГРЕНАДА ОРОЛЛАРИ
Гренада — Гренада, Кариока ва Петит Мартиник учта оролларни ўз ичига олган мамлакат. Гренадада таълим 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун бепул ва мажбурийдир. Оролда иккита университет мавжуд. Бу орол АҚШнинг Миами шаҳридан кема орқали 3 ярим соат узоқликда жойлашган.
ҲИНДИСТОН
Хорижда, шу жумладан Ҳиндистоннинг олий таълим ўқув юртларида олинган дипломлар таълим кўрсатгичининг баланд эканлигидан далолат беради. Ҳиндистон университетларини битирган мутахассисларга талаб катта. Бугунги кунда Ҳиндистон университетларида ўқиш молиявий жиҳатдан жуда қулай бўлиб, бу мамлакатда яшаш харажатлари Европа таълим муассасаларига нисбатан анча паст, шунга қарамасдан IT ва Тиббиёт соҳлари дунё бўйлаб етакчи ўринларни эгаллайди.
ИСПАНИЯ
Испания энг машҳур таълим йўналишларига эга бўлган учликка кирувчи бой тарихга ва маданиятга эга мамлакалтлардан бири ҳисобланади. Бир неча Испания университетлари 2016 йили Times Higher Education World University Rankings бўйича топ 200 талик Таълим муассассалари рейтингидан ўрин олган. Шу билан бир қаторда, испан университетларида ўқиш учун нархлар анча паст, масалан, Буюк Британиядагига нисбатан ўртача икки баравар арзон.
ИТАЛИЯ
Италия нафақат Уйғониш даврига мансуб дунёга машҳур рассомлари, чиройли манзаралари ва пиззаси билан, балки энг қадимий таълим тизими билан ҳам мақтанса арзийди. Айнан шу мамлакатда Европанинг илк олий муассассаси — тарихи XI асрдаги салибчилар даврига тўғри келадиган Бологна университети ташкил этилган.

Download 28.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling