Қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари Бурғилаш қурилмалари
Download 1.82 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бурғилаш чиғириғи Кронблоклар. Таянч иборалар
- Қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари.
Бурғилаш ускуналари ва механизмлари Режа: Қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари Бурғилаш қурилмалари. Бурғилаш тизмаларини туширадиган ва кўтарадиган бурғилаш миноралари ва қурилмалари.Бурғилаш чиғириғи Кронблоклар. Таянч иборалар: минора, А шаклидаги минора, баландлиги, юк кўтариши, насослар, ротор, чиғириқ, тал, кран блок, илгак, штроп, элеватор, юритгичлар, тал арқонлари, автоматик калитлар. Қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари. Бизга маълумки тоғ жинсларига таъсир этишига мувофиқ бурғилаш усуллари қуйидаги таснифларга бўлинади: механик, иссиқлик, физик-кимёвий, электр учқунли ва бошқалар. Ҳозирги кунда механик усулда тоғ жинсларини парчалаш кенг қўлланилиб, қолган усулларни экспрементал ишлов натижасида ишлаб чиқаришга қўллаш режалаштирилган. Механик бурғилаш зарбали, айлантириш ва зарбали-айлантириш усулларида амалга оширилади, лекин айлантириш усули кенг қўлланилади. Айлантириш усулида бурғилаш ишлари Россия, Азарбайжон, Ўзбекистон ва бошқа кўпгина давлатларда кенг олиб борилмоқда. Бурғиланган тоғ жинслари қудуқ тепасига тўхтовсиз суюқликнинг церкуляция ҳаракати ёки қудуқка босим билан ҳаво ва газ ҳайдаш йўли билан чиқарилади. Бурғилаш жараёни қуйидаги босқичлардан ташкил топган: тушириш-кўтариш ишлари (бурғилаш қувурларини бурғи билан қудуқ тубига тушириш ва ишлаб бўлинган бурғини бурғилаш қувурлари билан биргаликда кўтариб олиш) ва қудуқ тубида бурғи билан ишлов бериш (бурғи билан жисмларни парчалаш). Бу босқичда бурғилаш жараёни қудуқ устунини нураши нефт ва сув горизонтларини ажратишда ҳимоя қувурларини қудуқка тушириш пайтида даврий равишда тўхтатилади. Қудуқларни бурғилаш жараёни билан бир вақтда бир қатор ёрдамчи ишлар ҳам амалга оширилади: нусха олиш, ювувчи эритмаларни тайёрлаш, каротаж, эгриликни ўлчаш, қудуқка нефт (газ) оқимларини оқиб келишини ҳимоя қилиш ва ҳакоза. Авария ва асоратлар содир бўлганда керакли қўшимча ишларни амалга оширишга тўғри келади. Юқорида санаб ўтилган жараёнларни амалга оширишда бурғилаш миноралари қўлланилади. Бурғилаш тизмаси қувурлари таркибидаги энг юқори қувур айлана шаклида бўлмай, балким квадрат (балким олти қиррали ёки тарновли) бўлиши мумкин. Энг тепадаги қувур етакчи бурғилаш қувури дейилади. Етакчи бурғилаш қувури роторнинг айланма столи тешиги орқали ўтиб, қудуқни бурғилашда пастга қудуқ тубига тушириб борилади. Ротор бурғилаш минораси марказига жойлаштирилади. Бурғилаш қувурлари ва етакчи қувурлар ички бўшлиққа жойлаштирилади. Етакчи қувур юқори учи билан вертлюгга бириктирилади. Вертлюгнинг пастки қисми, етакчи қувур билан бирлаштирилган, бурғилаш тизмаси билан айланиши мумкин, унинг юқори қисми эса доимий қўзғалмас бўлади
Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling