Қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари Бурғилаш қурилмалари


расм. БУ-80 БрД бурғилаш қурилмаси


Download 1.82 Mb.
bet5/8
Sana20.06.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1627873
1   2   3   4   5   6   7   8
расм. БУ-80 БрД бурғилаш қурилмаси.
а-йиғма кўриниши; б-режа. 1-кронблок; 2-тал блок; 3-илгак; 4-вертлюг; 5-минора; 6-тал арқон; 7-пневмобошқаргич; 8-ёпилма қурилмаси; 9-бурғилаш шамини пневмо бўшатгич; 10-тал арқонини мустаҳкамлайдиган ва катта бўшатадиган мослама; 11-консолли бурилма кран; 12-осма-блок асоси; 13-ёқилғи қурилмаси; 14-ротор 6560-Ш8; 15-ёрдамчи чиғириқ; 16-автомат бурғилаш калити АКБ-3М; 17-чиғириқ; 18-долотони узатувчи ростлагич РПДЭ-3; 19-ўзгарувчан узатмали қутти; 20-огма узатгич; 21-ёғ қурилмаси; 22-сув насос; 23-энергоблок; 24-дизел-генератор ёқилғи бак; 25-қиздириш агрегати; 26-насос блоки; 27-куч блоки; 28-транемиссия блоки; 29-электр жиҳозлар; 30-гидродинамик тормози ростлагич; 31-назорат пульти; 32-қабул кўприги.

расм. БУ-80 БрД бурғилаш қурилмаси режаси.

расм. Уралмаш 125 БД бурғилаш қурилмаси умумий кўриниши.
1-УЗ-125 кронблок; 2-минора; 3-АСП-механизмлар жамламаси; 4-У4-125 тал блоки; 5-вертикал осилмаси; 6-У6-ШВ14-160М вертлюг; 7-ёпилма каркаси; 8-айланма кран; 9-асос; 10-қабул кўприги такмаси билан; 11-тал арқон қўзғалмас механизми шахобчаси; 12-ўзгарувчан узатмали қутининг куч агрегати; 13-икки шкивли куч агрегати.

расм. ВБ-53-300 минора шаклидаги қурилма.
Бурғилаш чиғириғи.

Бурғилаш чиғириғи бурғилаш тизмаларини тушириш ва кўтариш, ҳимоя тизмасини тушириш, қўзғалмайдиган бурғилаш тизмасини оғирлигини кўтариб туриш ёки бурғилаш жараёнида секин аста узатиш учун қўлланилади. Бурғилаш чиғириғи баъзи бир ҳолатларда двигатель қувватини роторга узатади, қувурларни бўраб маҳкамлашда ва бўраб ажратишда, юкларни кўтариб беришда ва бошқа ёрдамчи ишларда қўлланилади. Чиғириқ бурғилаш қурилмасининг асосий агрегатларидан бири ҳисобланади.


Чиғириқ катта тезликдаги кўтаришдан кичик тезликдаги кўтаришга тезда қўшилиши ёки тескарига хам тезда қўшилиши, операция вақтида минимал вақт сарфлаб режали асосда қўшилишини таъминлаши керак. Тизмаларни кўтаришда қисилиб ва тортилиб қолган ҳолларида тортиш кучи тезда кўтарилиши керак. Ҳар хил массадаги тизмаларни кўтаришда тезликларни қайта қўшилиши даврий равишда амалга оширилади.
Бурғилаш чиғириғи валларни сонига кўра бир, икки ва уч валли бўлади. Чиғириқ валлари оралиғидаги кинематик боғланиш занжирли узатмали воситаларида амалга оширилади. Кўтарувчи вал бурғилаш чиғириғининг асосий вали ҳисобланади. Валда, занжирли узатма юлдузчалардан ташқари, тал арқонларини ва тормоз тасмаларини ўраш учун барабан монтаж қилинади, муфта ўрнатилади, гидравлик ёки электрик тормозни бириктирув вали монтаж қилинади.
Бурғилаш чиғириғининг трансмиссияси ва оралиқ (ғалтакли) валининг кўтарувчи вали ва чиғириқ узатмалари оралиғи кинематик боғланиш амалга оширилади.
Пневматик бўраб ечиш мосламалари бурғилаш, қувурларининг қулфли бирикмаларини ечиб бўшатишга мўлжаллангандир. Пневматик бўшитгич цилиндрдан ташкил топган бўлиб, қайсики унда поршен шток билан ҳаракатланади. Цилиндрнинг иккала учи томони қопқоқ билан ёпилган бўлиб, бир томонига шток зичламаси ўрнатилгандир. Штокнинг қарама-қарши томонига поршендан металл тросс маҳкамланган, қайсики бошқа учига машина калити кийдирилади. Сиқилган ҳаво таъсирида поршен силжийди ва тросс орқали машина калитини айлантиради. Ҳавонинг сиқилган 0,6 МПа босимида пневматик цилиндрдаги максимал кучнинг ўсиши 50÷70 кН-га тенг. Пневматик цилиндрдаги поршен йўлини узунлиги 740÷800 мм.



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling