Қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари Бурғилаш қурилмалари


Download 1.82 Mb.
bet3/8
Sana20.06.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1627873
1   2   3   4   5   6   7   8
Бурғилаш қурилмалари.

Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш, махсус бурғилаш қурилмалари орқали олиб борилади. Бурғилаш қурилмаси мураккаб машиналар жамланмасидан: механизмлар, аппаратлар, металл конструкцияларидан, назорат ўлчов асбоблари ва бошқарув воситаларидан ташкил топган.


Бурғилаш қурилмаси таркибига қуйидагилар киради: тал тизимини, осма ва бурғилаш қувурларини жойлаштирадиган, (минора) асбобларини кўтарадиган-туширадиган жиҳозлар, асбобларни узатадиган ва айлантирадиган қурилмалар, ювиш эритмаларини узатадиган насослар куч бериш узатмалари, ювиш эритмаларини тайёрлайдиган ва тозалайдиган механизмлар, тушириш-кўтариш операцияларини автоматлаштириш ва механизациялаш механизмлари, назорат-ўлчов асбоблари ва ёрдамчи қурилмалардан ташкил топгандир.
Агрегат усули – биринчи марта монтаж қилганда ҳар бир агрегат қурилмасини ташишда ва монтаж қилишда алоҳида амалга ошириш. Қайтадан ва навбатдаги монтаж қилишда агрегат усулидаги қурилмалар агрегатларга ва тугунларга ажратилади ҳамда янги бурғилаш жойига универсал транспортларда ташилади, яна қайтадан жиҳозлар ва иншоотлар монтаж қилинади.
Агрегат усулида бир қатор мураккаб ишларни амалга (қурилиш, дурадгорлик, слесарлик ва бошқа) ошириш, яъни ажратишда ва янги жойда йиғишда, монтаж ишлари муддатини чузилиб кетишига олиб келади.
Агрегат усули ҳозирги пайтда кам қўлланилиб, асосан таянч қудуқларни бурғилашда, оғир юкларни, қурилмаларни монтаж қилишда ва қурилмаларни катта масофага кўчиришда қўлланилади.
Майдаблокли усул – қурилма агрегатлари ва тугунлари металли асосларда кўчирилади ва монтаж қилинади. Бундай асослар қандайдир қурилма тугуни билан монтаж майда блокни ташкил қилади. Бундай блокларнинг сони қурилма конструкцияси, қазилма конларини қайта ишлаш шартлари ва геофизик шартларга мувофиқ аниқланади. Одатда бурғилаш қурилмаси 15÷20 та майда блокларга ажратилиб, габарит ўлчамлари ва массалари унверсал транспортларда ташиш учун қулай, қийин, оғир жойларга верталётларда ташилади.
Бу усулда монтаж қилиш қидирув бурғилашларда кенгроқ қўлланилиб, бир қанча районларда ишлатиш бурғилашларида, қурилмаларни катта блокда табиий-географик шароити оғир районларда қурилмаларни катта блокда олиб борилиши қийин бўлганлиги учун қўлланилади.
Йирик блокли усул – катта блокдаги агрегат ва қурилма тугунлари махсус транспортларда (оғир юк ташувчи, занжирли, оғир айланадиган ёки ҳаво ғилдиракли) блок қурилмаларини пойдеворга ёки бир-бири билан коммукацияли бириктирилган блокларни ташишда қўлланилади. Бундай бурғилаш қурилмалари массаси 60 ÷120 тоннадан иккита ва учта блокларга ажратилади. Йирик блокларда металл асослардан ташкил топган бўлиб, махсус транспорт воситаларида ташилади, бунда агрегат ва бурғилаш тугуни қурилмалари бир-бири билан кинематик боғланган. Бундай блокларни ташишда амалиётда қурилма тугуни ва коммуникация оралиқларидаги кинематик боғланишлар бузилмайди, ёпилмалари ажралмайди, бошқа усулларда монтаж қилишдаги оғир ишларни бажаришдан ҳоли бўлинади. Йирик блокли монтаж қилишда монтаж қилиш муддати қисқа вақт даражасигача камайтирилади.


Бурғилаш тизмаларини туширадиган ва кўтарадиган бурғилаш миноралари ва қурилмалари.



Бурғилаш жараёни бурғилаш тизмалари тушириш ва кўтариш ҳамда уларни оғирлигини кўтариб туриш ишларини бажариш билан кузатилади. Бурғилаш қурилмалари кўтариш керак бўлган жиҳозларни оғирлиги, бир неча юзлаб килоньютонга тўғри келиши мумкин. Металл арқонга бериладиган юкланмани камайтириш ва двигатель қувватини камайтириш учун камайтирувчи қурилмалар қўлланилиб, у минора, бурғилаш чиғириғи ва тал тизимларидан ташкил топган. Тал тизими ўз навбатида қўзғалмайдиган қисмдан – кронблокдан, минора тепасига ўрнатилган чироғлар, қўзғалувчи қисмлар-тал блоки (қўзғалувчи блок поли, сирғалгич), тал арқони, илгак ва штроплардан ташкил топган.

Кўтариш қурилмалари ҳар қандай усулда қудуқ бурғиланганда ажралмайдиган қисми ҳисобланади.
Бурғилаш минораси қудуқка бурғилаш тизмаларини ва бурғилаш қувурларини тушириш ва кўтариш бурғилаш даврида бурғилаш тизмалари оғирлигини кўтариб туриш, унга тал тизимини жойлаштириш, бурғилаш қувурлари ва жиҳозларни қисмларини бурғилаш жараёнида жойлаштириш учун мўлжалланган.







расм. Бурғилаш қурилмасининг тушириш-кўтариш жиҳозлари.
1-кронблок; 2-минора; 3-тал арқони; 4-тал блоки; 5-илгак;
6-бурғилаш чиғириғи; 7-тал арқонининг қузғалмас учи.


Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling