8-лаборатория иши сильфонли манометр


Download 277.79 Kb.
Sana16.12.2020
Hajmi277.79 Kb.
#168244
Bog'liq
8-laboratoriya ishi


8-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ

СИЛЬФОНЛИ МАНОМЕТР
Ишдан мақсад

Манометрдаги типик звеноларда борадиган қонуниятларни тушуниб олиш, структурасини соддалаштиришни мисолларда кўриш, ўлчаш асбобини хусусиятларини машинали эксперимент ёрдамида ўрганиш.


Асосий қисм


1-расм. Сильфонли манометр
Сильфонли манометрларда сезгир элементи бўлиб гофралардан иборат бўлган юпқа деворли цилиндрсимон идиш – сильфон хизмат қилади. Сильфонни латундан, бериллали бронзадан ва зангламайдиган пўлатдан (сталь) ясалади. Сильфонга ташқаридан Р2 босим, ичкаридан Р1 босим берилса сильфонни узунлиги ўзгаради. Демак, сильфонлар абсолют босим, ортиқча босим, вакуум ва босимлр фарқи каби катталикларни ўлчашга мўлжалланган бўлиб, улар 0,254 кГк/см оралиқдаги босимларни 1,5% аниқликда ўлчашга мўлжалланган. Сильфонли манометрлар ҳам босим ҳисобига ҳосил бўладиган куч билан сильфон чўзилганда ва сиқилганда ҳосил бўладиган эластик кучларни мувозанатлашишига, компенсациялашишига асослангандир.

Сильфон ҳам мембранага ўхшаб бериллган Р1 босимни кучга айлантиради, бу куч таъсирида сильфон чўзилса, унда босим кучига тескари йўналтирилган эластик кучи пайдо бўлади, бу кучлар бир-бирига тенг бўлгунча сильфон сурилади. Демак, сильфон солиштириш элементи экан. кучлар айирмаси нолдан катта бўлса унда шу айирмага пропорционал тезлик билан сильфонни туби сурилади. Демак, сильфонни ўзи яна интеграл звено бўлиб хизмат қиляпти.
Ишни бажариш тартиби
Сильфонли манометрни структура схемасини кўрайлик:

2-расм. Силфонли манометрни структура схемаси


- сильфонни эффектив юзаси – кучайтириш звеноси;

- сильфонни бикирлик коэффициенти;



- ричагни елкалари;

1,4,5-кучайтириш звеноси;

2- солиштириш элементи;

3- интеграллаш звено;


Сильфонли манометрни узатиш функцияси
Сильфонли манометрдаги 2,3,4 звеноларни умумий узатиш функцияси
(1)

Биринчи звенони 2,3,4 звенолар билан кетма-кет уланганлигини ҳисобга олиб умумий узтиш функциясини топамиз:



(2)

Демак, сильфонли манометр ҳам биринчи тартибли нодаврий звенога хос экан.




3-расм. Манометрни соддалаштирилган структура схемаси


Структурадан кўриниб турибдики учта кучайтириш звеносидан иборат. Улардан биттаси инерцион кучайтириш звено экан.

Манометрни ишлаш схемаси




Ишни бажаришга топшириқ
“MATLAB” ва “Simulink” дастурий пакетлар ёрдамида сильфонли манометрни иккала структор схемаларини шахсий комьпютерда йиғиш ва уларни турли кириш сигналларига раекцияларини бир хиллигни ўтиш графикларида кўрсатиб беринг, интеграл мезонларда баҳолаб беринг.

Қуйидаги икки структурани йиғинг:






4-расм. Манометрни структура схемалари
Бир хил динамик хусусиятларига эга бўлган икки структура схемани графигини битта ўқда кўриш учун “MUX” модулидан фойдаланиб ва кетма-кет уланган интеграл звено билан рақамли индикатор ёрдамида турли сигналларга бўлган схемалар реакцияларини бир хиллигини баҳоланг.
Бунинг учун:


  1. Matlab” пакетидаги “Simulink” га киринг;

  2. “Simulink”да янги бўш ойна очинг;

  3. Керакли звеноларни бўш ойнага маълумотлар базасидан олиб ўтказинг;

  4. Ҳар бир звенога манометрни конструктив ўлчамларидан келиб чиқиб тегишли ўз коэффициентларини киритинг. Бунинг учун, звенога кириб, коэффициентлар ўрнатилади;

  5. Манометрни ишлаш принципига кўра звеноларни ўзаро бир-бирлари билан уланг;

  6. Генератор ёрдамида манометр киришида турли таъсир этувчи сигналларни амалга оширинг (поғонали, дельта, синусоидал);

  7. Схемани индикаторга уланг;

  8. Структур схемани пускни босиб ишга туширинг;

Иккала схемалардаги чиқиш сигналларини экспонента бўйича ўзгаришини мониторда график кўринишида кўринади. Агар ҳақиқатдан ҳам реакциялар бир ҳил бўлса “mux” модулидан кейинги индикаторда битта график кўринади. Реакциялар ҳар хил бўлса, унда мониторда икки хил график кўринади. Агар графиклар жуда оз миқдорда фарқ қилсалар , уларнинг фарқлари график остидги юза кўринишида рақамли индикаторларда кўринади.
Назорат саволлари


  1. Сильфонли манометрни принципиал схемасини келтиринг, уни ишлашини қисқача қилиб тушунтириб ёзинг;

  2. Сильфонли манометрни кенгайтирилган ва соддалаштирилган структура схемаларини келтиринг;

  3. Иккала схеманинг ҳам реакцияларини график кўринишда келтиринг ва интеграл мезонлар асосида баҳоланг.

140-19 ТЖИЧАБ гуруҳ талабаси Шарипов Шахзоднинг «Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари» фанидан 8-тажриба ишига

Ҳисоботи

1.Сильфонли манометрининг структуравий схемаси:

2.MATLAB дастури ёрдамида олинган Сильфонли манометрини турли кириш сигналларига раекцияларининг ўтиш графиги:


Download 277.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling