8-Маъруза Мавзу: Машиналар яратишда конструкцион материаллардан фойдаланиш
Материалларни танлаш ва иктисодий асослаш
Download 34.6 Kb.
|
МЯТА 8-МАЪРУЗА
8.4. Материалларни танлаш ва иктисодий асослаш
Деталга материал танлашда унинг баҳзи параметрлари учун бошлангич маълумотлар, шунингдек ишлаб чиқариш талаблари хисобга олинади. Материал танлашда детал конструкциясига қуйиладиган талабларнинг асосий турларига: мустахкамлик, узокка чидамлилик, масса, юза тозалиги, унификация, заготовка, механик ва термик ишлов бериш кабилар киради. Бу талабларни кондириш йулларини топишда улар уртасидаги узаро богликликни хам хисобга олиб лозим. Машина, курилма, асбоб-ускунани тайёрлаш учун материаллар танлашда ундан фойдаланишнинг узига хос томонлари ва иш мухити, температурада, бораётган жараённинг таҳсирида материал физик-кимёвий хоссаларининг ўзгаришини билиш зарур. Материал танлашда сохалар буйича ишлатилаётган стандартларга асосланилади (масалан, ОСТ 26.291-79). Материал танлаш одатда жарённинг иш шароитлари (температура, босим, контакт бўлаётган фазаларнинг концентрациялари) ни аниклашдан бошланади. Курилма ёки машина учун материал танланаётганда қуйидаги факторлар хисобга олиниши керак. Материалнинг механик хоссалари - чидамлилик чегараси, нисбий узайиши, каттиклик ва хакозо; тайёрлаш технологиясининг кулайлиги (масалан, пайвандлаш мумкинлиги); емирилишга кимёвий баркарорлиги; иссиклик утказувчанлик ва бошқалар. Кимёвий курилмалар тайёрлаш максадида ишлатилаётган материалларга бўлган талабларнинг энг мухими коррозияга баркарорликдир, чунки бу катталик курилмаларнинг узок ишлашлик кобилиятини белгилайди. Материалларнинг коррозияга баркарорлик даражаси 3-жадвалда берилган (ГОСТ 13819-78). Кимёвий курилмаларни тайёрлаш учун коррозия тезлиги 0,10,5 мм/йилдан ошмаган конструкция материалларидан фойдаланиш керак; купинча коррозия тезлиги 0,01-0,05 мм/йилга тенг бўлган материаллар ишлатилади. 10 балли шкала буйича металларнинг коррозия тезлиги коррозиянинг металнинг ичига кириб бориши ифодаланиб, коррозия махсулотлари олиб ташлангандан кейин металл массасининг камайиши микдори билан аникланади. Коррозия тезлиги қуйидаги ифода оркали хисобланади: мм/йил, бу ерда: К - масса буйича йуколиш, г/м2. йил; - металнинг зичлиги, г/см3 Download 34.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling