8-маъруза. Мавзу: Замин ва пойдеворлар


Пойдеворларда кулланиладиган зилзилабардошлик тадбирлари


Download 0.87 Mb.
bet3/4
Sana06.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1169784
1   2   3   4
Bog'liq
8 -МАЪРУЗА

Пойдеворларда кулланиладиган зилзилабардошлик тадбирлари
Узбекистан худудининг деярли барча кисмида ер силкинишлари, яъни зил- зилалар содир булиб туради. Зилзиланинг кучи барча худудларда бир хил эмас. Биноларни, жумладан уларнинг пойдеворини лойихалашда буни хдсобга олиш талаб килинади. Зилзила жараёнида биноларга шикает етиши, хатто бинолар кулаши мумкин. Бино лойихасини ишлаб чикишда маълум хажмий-план ечи- мига дойр ва конструктив чора-тадбирлар курилса, бинонинг зилзилабардош- лигини таъминлаш мумкин.
Содир булган купгина зилзилалар окибатларини тахдил килиш шуни курса- тадики, ер кимирлаганда пойдеворлар ва ертула деворлари бинонинг бошка конструкцияларга нисбатан камрок шикастланади, бирок юкоридаги конструк- цияларнинг шикастланиш даражасига пойдеворларнинг ечими катта таъсир курсатади.
Бинолар зилзилабардошлигини ошириш максадида белгиланадиган чора- тадбирлардан куйидагилари асос ва пойдеворларга тегишли хисобланади. Биринчидан, бино ёки иншоот курилиши учун майдонни тугри танлаш керак. Сейсмик худудларда кучки булиш эхтимоли бор, ер ости казилмалари олинган, умуман нокулай рельефли (жарлик, адирлик) участкалардан воз кечган маъкул. Уйилган ёки ута нам грунтли участкалар хам максадга мувофик эмас. Чунки зилзила пайгидаги динамик кучлар айрим грунтларнинг струкгуравий мустах- камлигини бузиши мумкин.
Умуман олганда, сейсмик худудларда хам пойдеворнинг куйилиш чукур- лиги носейсмик худудлардаги каби кабул килинади. Бинодаги пойдеворлар иложи борича бир хил сатхда урнатилиши керак. Бир бинонинг узида пойдеворнинг куйилиш чукурлиги xap-хил булган холларда, бир куйилиш чукурлигидан иккинчисига утишни аста-секин, погона куринишида амалга ошириш керак.
Пойдеворларнинг бикрлиги ва мустахкамлиги иложи борича катта булиши керак. Юк кутарувчи гишт деворлар остига монолит бетондан лентасимон пойдеворлар килиш максадга мувофик. Монолит бетондан килинадиган лентасимон пойдеворлар нафакат сейсмиклиги 7, 8 ва 9 балли худудларда, балки сейсмиклиги 9 баллдан юкори булган худудларда хам кулланилиши мумкин. Бунда пой-деворнинг тагига диаметри 12 мм булган арматура стерженларидан 6 дона ёткизилиши талаб килинади.
Кушимча тадбирлар курилмаган йигма блоклардан килинган лентасимон пойдеворларнинг зилзилабардошлиги монолит бетон пойдеворларга нисбатан пастрок хисобланади. Йигма блок пойдеворларнинг зил-зилабардошлигини ошириш учун пойдевор остига калинлиги 100 мм булган арматураланган монолит темирбетон плита килиниши зарур. Бундан ташкари, пойдевор блокла-ри устидан камида 40 мм калинликда 100 маркали цемент коришма ёткизиш керак. Коришма катлам орасига сейсмиклиги 7, 8 ва 9 балли худудларда мос равишда 3, 4 ва 6 дона диаметри 10 мм булган арматура стерженлари куйилади (8.19-расм). Сейс-миклиги 9 баллдан юкори булган худудларда коришма орасига куйиладиган арматура стерженларининг диаметри 12 мм кабул килинади. Буй-лама стерженлар хар 300-400 мм да кундаланг стерженлар билан бириктирилади. Сейсмиклиги 7 ва 8 балл булган майдонларда хам куриладиган бино баланли-ги 3 каватдан паст булганда ертула деворларига 50 % бушликди блоклар ишлатишга рухсат берилади.
Сейсмиклиги 9, >9 ва 9’ балл ва ундан юкори булган худудларда ертула де- ворларининг бурчак ва кесишув жойларига горизонтал чок буйлаб 2 м узунликда, буйлама арматурасининг умумий юзаси мос равишда 1, 1,5 ва 2 см2 булган, сим тур ёткизилиши талаб килинади. Баландлик буйича сим турлар орасидаги ма-софа 1 м дан ошмаслиги зарур.
Сейсмик худудларда устунлар остида хам лентасимон ва узаро кесишган лентасимон пойдеворлар, баланд бинолар остида яхлит пойдеворлар кулланили-ши максадга мувофик хисобланади.
Йирик панелли биноларда ертула деворлари лентасимон пойдеворлар билан конструктив богланган йигма панеллардан иборат булса, уларнинг устидан арма-тураланган коришма катлами ёткизиш галаб этилм айди.

8.19-расм. Устунсимон пойдевордаги антисейсмик тадбирлар: а-план; б-кирким; 1-устунсимон пойдевор; 2-темирбетон богловчи; 3-темирбетон рандбалка; 4- цоколь; 5-табиий грунт; 6- ташки девор; 7-пол; 8- цемент-кум коришмасидан гидроизоляция; 9- шлак
Устунсимон пойдеворли биноларда пойдевор устунларининг барчаси те- мир-бетондаи килинадиган узлуксиз богловчилар ёрдамида узаро бирлаштири- лади (8.19-расм).
Ришт деворлар ва пойдевор орасида гидроизоляция катлами калинлиги ка- мида 30 мм цемент коришмасидан килинади. Гидроизоляция сифатида толь, рубероид каби урамли материаллардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Зилзилабардошликни ошириш тадбирларидан яна бири бинони чоклар ёрдамида булакларга булиш хисобланади. Бино плани мураккаб куринишга эга ёки узунлиги антисейсмик талаблар буйича белгиланган узунликдан катта бул­ган холларда бу тадбир албатта кулланилади. Антисейсмик чоклар бинони бутун баландлик буйлаб ажратиб туриши лозим (8.20-расм). Антисейсмик чок чукиш чоки билан мос келган холда пойдеворда хам чок килинади. Бошка антисейсмик чокларда пойдеворларда чок булмаслиги мумкин.


Таянч иборалар:

8.20-расм. Ғишт деворли бинодаги антисейсмик чок: 1-антисейсмик чок; 2-девор; 3-девор



          1. Download 0.87 Mb.

            Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling