8-маъруза: Туганакмевалилар ва илдизмевалилар


Download 84 Kb.
bet1/5
Sana23.10.2023
Hajmi84 Kb.
#1717687
  1   2   3   4   5
Bog'liq
8 маруза


8-маъруза: Туганакмевалилар ва илдизмевалилар.
Картошка ва қанд лавлаги биологияси ва етиштириш технологияси.
Режа:

  1. Туганакмевалилар.

  2. Картошканинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, систематикаси, биологияси.

  3. Картошка етиштириш технологияси.

  4. Илдизмевали ўсимликлар гуруҳи ва уларнинг аҳамияти.

  5. Қанд лавлаги ва унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти.

  6. Қанд лавлагини етиштириш технологияси, уруғчилиги.



1. Туганакмевалилар. Бу гуруҳга ҳар хил ботаник оила ва турларга мансуб туганакмева ҳосил қилувчи ўсимликлар киради.
Туганакмевалилар таркибида 65-84% сув ва 25-36% қуруқ модда бўлади. Қуруқ модданинг таркибида крахмал, қанд, инулин мавжуд.
Қуйидаги жадвалда туганакмевали экинларнинг кимёвий таркиби келтирилган.
Туганакмевали экинларнинг кимёвий таркиби, % да

Моддалар

Экинлар

картошка

батат

маниок

таро

ер ноки

углевод

23,7

26,1

17-32

30-35

17,9

оқсил

2,0

1,8

0,9-2,3

2-3

2,3

ёғ

0,18

0,7

0,1-0,7

0,2-0,5

0,20

Туганакмевалилар озиқ-овқатда, ем-хашак ва техникада хом ашё сифатида ишлатилади. Туганакмевалар ер ости пояларида ёки илдизларида 5-20 см чуқурликда ривожланади. Туганакмевалилар қатор орасига ишлов бериладиган экинлар бўлганлиги учун алмашлаб экишда аҳамияти катта.


Ер юзида туганакмевали ўсимликлардан қуйидагилар экилади:

  • картошка – Solanium tuberosum L. – оиласи - Solanaceae

  • батат – Ipomaea batatus Lam – оиласи - Convolvulaceae

  • топинамбур – Helianthus tuberosus L – оиласи - Asteraceae

  • маниок – Manihot esculenta Gr – оиласи - Euphorbiaceae

  • ямс – Diosoria alata I. – оиласи - Dioscoreaceae

  • таро – Colocasia antiquorum – оиласи – Araceae

Бу экинлар ҳар хил оилага мансуб бўлгани билан уларнинг туганакмеваси бир-бирига яқин, таркибида қуруқ модда кам, шунинг учун яхши сақланмайди. Туганакмевали экинларни етиштириш технологияси ҳам бир-бирига яқин, ҳаммаси қатор орасига ишлов бериладиган экинлар.
Ер юзида туганакмевали ўсимликлар орасида энг кўп тарқалгани картошка ўсимлиги. Тропик ва субтропик иқлим шароитида маниок, таро, батат, ямс кўпроқ экилади.

Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling