8-маъруза: Туганакмевалилар ва илдизмевалилар
Картошканинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, систематикаси, биологияси
Download 84 Kb.
|
8 маруза
2. Картошканинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, систематикаси, биологияси. Картошка халқ хўжалигида озиқ-овқат, ем-хашак ва техник аҳамиятига эга. Дунё қишлоқ хўжалигида картошка, шоли, буғдой ва маккажўхори билан бир қаторда етакчи ўринни эгаллайди.
Картошкани туганак меваси 25% гача қуруқ моддаларга (крахмал 14-22%, оқсил 1,4-3,0% , тўқима -1,0%, ёғ-0,3% ва 0,8-1,0% кул моддалар), ҳар хил витаминларга бой. Картошка озиқ-овқат сифатида кўп истеьмол қилинадиган маҳсулот бўлиб, уни иккинчи нон ҳам дейилади. Картошка энг аҳамиятли ем-хашак ўсимлиги ҳам ҳисобланади. Унинг туганак мевалари ва пояси чорва молларига озуқа сифатида ишлатилади. Саноатда ҳам картошкадан спирт, крахмал декстрин, глюкоза, каучук ва бошқа маҳсулотлар олинади, хом ашё ҳисобланади. У агротехник аҳамиятга эга, чунки картошка экилгандан сўнг тупроқ бегона ўтлардан тозаланди. Шу сабабли у яхши ўтмишдош экин ҳисобланади. Картошкани ватани - Жанубий Америка ҳисобланади, бу минтақада картошка бизнинг эрамиздан 1-2 минг йил аввал экиб келинган ва унинг кўпчилик ёввоий турлари маданийлаштирилган. Картошка ХVI асрда Европага, яъни Испанияга келтирилган ва ундан бошқа Европа мамлакатларига тарқалган. Россияга картошка Голландиядан келтирилган ва ХIХ асрнинг яримларида Россияда картошка кўп тарқала бошлаб, катта майдонларга экилди. Ўзбекистонда картошка ўтган асрнинг 60 йилларида тарқалди ва асосан ХХ аср бошларида ва ундан кейинги йилларда кўпроқ экила бошланди. Картошканинг ташқи шароитга тез мослашиши дунёда тез тарқалишига ва асосий озиқ-овқат экини бўлишига сабаб бўлади. Ҳозирги вақтда картошка дунёнинг ҳамма қитьаларида экилади. ФАО маьлумотларига қараганда (1994 йил) дунёда картошка 18 млн. гектар ерга экилган. Европа мамлакатларида картошка кўп экилади. Дунё экин майдонини 35% ни ташкил қилади. Булардан кўпроқ Полша (2,26 мл.га), Германия (яқин 1 млн.га) ва бошқаларда экилади. Картошка АҚШда ҳам кўп экилади. Ҳамдўстлик мамлакатлардан картошка кўпроқ Россия, Украина, Белоруссия ва Болтиқ бўйи мамлакатларида экилади. Ўзбекистонда охирги йиллари картошкани экиш майдони анча кенгайди ва 1998 йил 13,4 минг гектар эрга экилган. Картошка юқори ҳосилли экин. Ўзбекистонда 1998 йилда ўртача ҳосилдорлик 100,3 ц. ни ташкил қилди. Картошка -Solaпaceae-оиласига, Solanum tuberosum L авлодига киради. Картошкани ўсиш муддати уч даврга бўлинади. Биринчи давр - майса пайдо бўлишдан гуллашгача. Бу даврда асосан поя ўсади, кўк масса кўпаяди. Иккинчи давр-гуллаш давридан поянинг ўсиши тўхтагунча давом этади. Бу даврда интенсив равишда туганак мевалар пайдо бўлади. Учинчи давр - поянинг ўсиши тўхтагандан табиий сўлиш давригача давом этади. Бу даврда туганак мевалар пайдо бўлиши давом этади, лекин иккинчи даврга нисбатан секинлашади. Бу даврларни ўтиш муддати картошкани нави ҳамда об-ҳаво шароитига боғлиқдир. Картошка ёзда юқори бўлмаган ҳароратда ривожланади. Ассимиляция ўтиш учун 20°С, туганаклар ҳосил бўлиши учун 16-18°С иссиқлик талаб қилади. 2-3°С совуқда картошка нобуд бўлади. Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40°С да ҳосилдорлигига салбий таьсир қилади. Картошка баҳорда экилганда унинг туганак ҳосил қилиши ёзда ҳаво ҳарорати юқори даврга тўғри келади. Бу вақтда янги туганаклар она ўсимлигини столонларида ҳосил бўлади. Бу ҳодиса туганак меваларни сифатини пасайтиради. Бундан ташқари юқори ҳароратда туганак мевалар айнийди, яьни уларни уруғлик хусусияти ёмонлашади, бундай туганак мевалар экилганда кам ҳосил беради. Бундан уруғлик ёмон сақланади. Шу сабабли Ўзбекистон шароитида уруғлик ишлари қийинлашади. Картошка намга, ўғитга ва тупроқга талабчан ўсимлик. Картошканинг навлари морфологик ва биологик белгилари билан фарқ қилади. Ўзбекистонда картошкани қуйидаги навлари экилади: Акраб, Зарафшан, Лорх, Тўйимли, Пикассо, Диамант, Вольтман, Санта. Download 84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling