8-мавзу: Ёғоч конструкция элементларининг бирикмалари. Бевосита ва ўйиб бириктириш. Режа


Ёғоч конструкция элементларининг бирикмаларининг мустаҳкамлигини текшириш


Download 226.65 Kb.
bet3/4
Sana13.05.2023
Hajmi226.65 Kb.
#1455903
1   2   3   4
Bog'liq
Ёғоч конструкциялари 8-маьруза

Ёғоч конструкция элементларининг бирикмаларининг мустаҳкамлигини текшириш.
Бирикманинг юк кўтариш қобилияти қуйидаги шартлар орқали ҳисобланади:
ёғочнинг эзилиш шарти бўйича
Нэз ≤ Т = Рэзα Аэз ; (2)
ёғочнинг силжишда ёрилиш шарти бўйича:
; (3)
боғловчининг эгилишга ишлаш шарти бўйича
Нn ≤ Т;
бу ерда: Нэз , Нсил.ёр – эзувчи, силжитиб-ёрувчи ҳисобий зўриқишлар; Т – бирикманинг ёки алоҳида олинган боғловчининг ҳисобий юк кўтариш қобилияти;
Rэз – ёғочнинг бурчак остида эзилишга ҳисобий қаршилиги; Аэз; Аёр - эзилиш ва ёрилиш ҳисобий юзаси; Нn=P/n - бир дона боғловчи учун ҳисобий зўриқиш (Р-силжиш юзаси бўйича зўриқишлар йиғиндиси); n - силжишдаги боғловчилар сони; Ти - эгилишга ишловчи боғловчининг юк кўтариш қобилияти; - бурчак остидаги силжиб-ёрилиш юзаси бўйича ўртача ҳисобий қаршилик:
; (4)
бу ерда: Rёрα - толалар йўналишига нисбатан бурчак остида ёғочнинг ёрилишга ҳисобий қаршилиги; β-силжитувчи зўриқишнинг қўйилиш шароитига боғлиқ коэффициент: β=0,25 - ёрилиш симметрик бўлганда; β= =0,125 – ёрилиш бир ёқлама бўлганда; lсил - силжиш юзасининг ҳисобий узунлиги; -силжитувчи зўриқишлар елкаси.
Зарур деб топилса, бирикманинг қўшимча элементлари ҳам ҳисобланади. Бундай элементларга хавфсизлик болти, қопламалар, қистирма, ёстиқчалар ва бошқалар киради.
Бирикувчи элементларни заиф кесими бўйича мураккаб қаршиликка, чўзилишга, сиқилишга мустаҳкамлиги текширилади. Ишқаланиш кучининг ёрдамчи таъсири доимий эмаслиги сабабли у ҳисоблаш пайтида эътиборга олинмайди. Бирикманинг мустаҳкамлиги фақат ишқаланиш кучи орқали таъминланса, сиртлардаги босим доимий бўлиб, динамик таъсир бўлмаган ҳолда ишқаланиш кучлари ҳисобга олинади. Бунда ишкаланиш коэффициентлари: толалари параллел-сиртлар учун 0,2, толалари ўзаро тик сиртлар учун 0,3 га тенг деб қабул қилинади. Агар ишқаланиш кучи конструкциянинг ишлаш шароитига салбий таъсир кўрсатса ва буюмларда ортиқча кучланиш пайдо қилса, ишқаланиш коэффициенти 0,6 га тенг қилиб қабул қилинади.

Download 226.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling