8-мавзу: Ёғоч конструкция элементларининг бирикмалари. Бевосита ва ўйиб бириктириш. Режа
Download 226.65 Kb.
|
Ёғоч конструкциялари 8-маьруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёғоч конструкция элементларининг бирикмалари ҳақида қисқача маълумотлар.
8-мавзу: Ёғоч конструкция элементларининг бирикмалари. Бевосита ва ўйиб бириктириш . Режа:
Ёғоч конструкция элементларининг бирикмалари ҳақида қисқача маълумотлар. Қурилишда ишлатиладиган ёғоч-ходалар ва тилинган тахта-ёғоч материалларининг энг катта кесим ўлчамлари 25-28 см, узунликлари l = 6,5 м билан чегараланган. Махсус буюртма асосида тайёрланувчи тахта-ёғоч материалларининг ўлчамлари ҳам юқорида кўрсатилган қийматлардан бир оз каттароқ бўлади холос. Шунинг учун, катта оралиқ ва баландликка эга бўлган ёғоч конструкцияларни тайёрлашда албатта бирикмалардан фойдаланилади. Ёғоч конструкцияларнинг кўндаланг кесим ўлчамларини оширувчи бирикмалар жипслаштириш дейилади, уларининг бўйлама йўналишда узунлигини оширувчи бирикмалар – ўстириш деб аталади. Бундан ташқари, ёғоч конструкциялар тугунларида уларнинг элементдаги турли бурчаклар остида ҳам бириктирилади. Ёғочнинг анизотроплик хусусиятлари бирикиш жойларида кўпроқ намоён бўлади, шунинг учун бирикмаларнинг ечимларини тўғри ҳал этиш катта аҳамият касб этади. Дастлаб қўлланила бошланган бирикмаларда зўриқишлар бир элементдан иккинчисига бевосита контакт юзалар орқали узатилган ва уларда эзувчи кучланишлар юзага келган (турумли бирикмалар -тиргаклар). Бундай бирикмалар қўлланилганда ёғоч ортиқча сарфланади. Кейинчалик бирикмаларда ишчи робиталарнинг қўлланилиши катта қийматлардаги чўзувчи зўриқишларни узатиш имкониятларини яратди. Замонавий ёғоч конструкцияларда анъанавий бирикмалар билан бир қаторда янги, такомиллаiтирилган типлардаги бирикмалар ҳам қўлланилмоқда. Елимланган бирикмаларнинг қўлланилиши ёғоч конструкцияларнинг ривожланишида муҳим босқич бўлди. Ёғоч конструкцияларнинг турига қараб, у ёки бу кўринишдаги бирикманинг қўлланилиши белгиланади; битта конструкцияда бир неча хил бирикмалар ҳам қўлланилиши мумкин. Яхлит кесимли ёғочнинг имкони борича кенг қўлланилиши иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Ёғоч конструкциялар элементларининг бирикмалари зўриқишларни узатиш усулларига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 1) бириктирилувчи элементлар контакт сиртларининг бевосита таяниши натижасида зўриқишлар узатилувчи бирикмалар; масалан: ёғоч конструкциялар элементларининг таянчларда бириктирилиши; текис ва ўймали турумлар ва шу кабилар. 2) механик робитали бирикмалар; 3) елимли бирикмалар; Ёғоч конструкцияларнинг бирикмаларида қўлланилувчи механик робиталар турли хилдаги ёғоч, металл, қотишма ёки пластмассалардан тайёрланган ишчи робиталар бўлиб, улар бириктирилувчи элементларнинг танасига кесиб, ўйиб, бураб ёки пресслаб (ботириб) киритилиши мумкин. Механик робиталарга шпонка (пона)лар, нагеллар, болтлар, глухарлар, михлар, шуруплар, шпонка типидаги шуруплар, нагелсимон пластинкалар ва тишли металл пластинкалар киради. Download 226.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling