8-мавзу: Ёғоч конструкция элементларининг бирикмалари. Бевосита ва ўйиб бириктириш. Режа
Ёғоч конструкциялар бирикмаларининг таснифланиши
Download 226.65 Kb.
|
Ёғоч конструкциялари 8-маьруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- мўртмас
Ёғоч конструкциялар бирикмаларининг таснифланиши.
Яхлит ёғоч буюмларининг кўндаланг кесим ўлчамлари ва узунлиги турли техник шартлар бўйича чекланган. Шунинг учун бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкциялари кичик ўлчамдаги буюмлардан ҳар хил бириктириш йўллари билан тузилади. Бириктириш жараёнига қараб, бирикмалар заводда ёки қурилиш майдонида бажарилиши мумкин. Елимли бирикмалардан ташқари барча бирикмалар кўчувчанлик хоссасига эга, шунинг учун уларни ҳисоблашда юк таъсиридан 0,2 дан 2,0 мм гача ўзаро силжишга рухсат этилади. Бирикманинг силжувчанлиги эзилиш ва эгилиш деформациясига боғлиқдир. Қовушқоқ ва юмшоқ шакл ўзгаришидан ташқари, бирикмаларда бирикманинг юк кўтариш қобилияти чегарасида ёғочга хос қолдиқ шакл ўзгариши кузатилади. Уларнинг сезиларли қисмини дастлабки юкланишда содир бўладиган бошланғич шакл ўзгариши ташкил этади. Бирикмаларни лойиҳалашда ва тайёрлаш жараёнида бошланғич шакл ўзгаришининг камроқ бўлишига эришилса, бирикманинг жипслиги таъминланади. Конструкциянинг ишлаш шароитини ўрганишда унинг бузилиш сифати катта аҳамиятга эга. Агар бузилиш юмшоқ шакл ўзгаришининг кучли ривожланиши билан аста-секин юз берса, бирикма мўртмас деб аталади. Бузилиш тўсатдан содир бўлса, бундай бирикма мўрт деб аталади. Бундай бузилиш ёғочнинг кўчиши ва ёрилишидан, ёки толаларнинг эзилишидан содир бўлади; мўртмас бирикмаларда эса мустаҳкамлик эзилишга боғлиқ Агар эгри чизиқ ҳосил қилган ишни Ах ва Ав билан белгиласак, мўртмас бирикманинг солиштирма иши мўрт бирикманинг солиштирма ишидан катта: Ав / Рв > Ах / Рх (1) Шунинг учун мўртмас бирикма такрорий юкланганда, унинг қаршилиги кафолат билан ишончни оқлайди. Конструкцияларда бир қисмининг кам юкланиши, иккинчи қисмининг эса ҳаддан ташқари ортиқ зўриқиши натижасида мўрт бузилиш содир бўлади. Силжувчан мўртмас бирикмалар конструкцияларнинг барча қисмига зўриқишни бир текис тақсимлаши эвазига бирикманинг ишончли ишлаш кафолатини беради. Бирикманинг мустаҳкамлигини текширишда, ёғочнинг бутоғи, дарзи, қийшиқ толалиги каби нуқсонларига эътибор бериш керак. Нуқсонларнинг таъсири кам сонли мустаҳкам боғловчили бирикмада кўпроқ бўлади. Шунинг учун бирикмаларда зўриқишларни текис тарқатиш мақсадида кўп сонли майда боғловчилардан фойдаланиш керак. Бу ўз навбатида кўчиб-силжиш текисликлари сонини кўпайтириб, ёрилишдан ва синишдан содир бўладиган хавфни анча камайтиради. 1-расм. Боғловчилар сонининг бирикма мўртлигига таъсири графиги Бирикмадаги барча боғловчилар бир турда бўлиши ва бир хил бикрликка эга бўлиши, ҳамда улар элемент ўқига нисбатан симметрик жойлашиши, қўшимча зўриқиш ҳосил қилмаслиги керак. Буюмнинг бириккан жойида кесим юзасини камроқ бўшаштиришга интилиш керак. Ишлаб-чиқариш нуқтаи назаридан тайёрлаш ва йиғиш содда, текшириб турилиши қулай бирикмалар афзал ҳисобланади. Ёғоч конструкциялар элементларининг бирикмалари ҳисоби ҚМҚ 2.03.08-98 га мувофиқ олиб борилади. Алоҳида боғловчи ёки бирикмага таъсир этувчи ҳисобий зўриқиш уларнинг юк кўтариш қобилиятидан ортмаслиги керак. Ҳисоблаш жараёнида зўриқишлар боғловчиларнинг юк кўтариш қобилиятига мос равишда тақсимланади деб фараз қилинади. Бирикмаларда зўриқишнинг бир қисмини бевосита, бошқа қисмини боғловчи орқали ўтказишга рухсат этилмайди. Бирикманинг ва унда қўлланилган боғловчининг турига қараб боғланувчи материалда эзилиш ва ёрилиш, боғловчида эса эгилиш содир бўлади. Download 226.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling