8-mavzu: elektr yuritma asoslari


Электр юритманинг вазифалари ва унга қўйиладиган талаблар. Э


Download 458.43 Kb.
bet2/7
Sana21.09.2023
Hajmi458.43 Kb.
#1683609
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Эл.СЛАЙД 2-МАЪРУЗА

2.2. Электр юритманинг вазифалари ва унга қўйиладиган талаблар. Электр юритма, ишлаб чиқариш машинасининг ижро органига механик энергияни келтириб бериб, унинг ҳаракатини ҳосил қилади. Шунинг учун, Электр юритмага қўйиладиган талаблар уларнинг ҳаракат йўналиши ва уни кўрсатгичларини ўзгаришига қўйиладиган талаблардан-келиб-чиқади. Электр юритма ижро органлари ҳаракатини таъмин этиш билан биргаликда технологик жараёнлар ва операцияларни автоматлаштиришнинг турли вазифаларини ҳам бажаради.

2.3. Радиоелектрониканинг ривожланиш тарихи. Радиоэлектроника – фан ва техника соҳасидаги қўшма ном бўлиб, радиотехника ва электроника фанларининг қўшилишидан вужудга келган.Унинг асосий вазифаси ахборотларни айлантириш ва ишлов бериш билан радиочастотадаги электромагнит тебранишлар ва тўлқинларга айлантириб узатишдан ва қабул қилишдан иборатдир. Радиотехниканинг ривожланишини шартли равишда уч даврга бўлиш мумкин. Биринчи давр (1895-1920) асосан узун тўлқинлардан фойдаланган ҳолда телеграф алоқаси йўлга қўйилди. Иккинчи давр (1920-1955) электрон лампаларнинг кашф этилиши.

Учинчи даврда (1955 йилдан бошлаб) ярим ўтказгичли асбоблар кенг кўламда қўлланила бошланди. Микросхемаларнинг яратилиши радиоелектроника соҳасида катта ревалютцион ўзгаришларга олиб келди. Микроэлектроника электрон технологиясида технологик жиҳатдан тайёр қурилмаларни ишлаб чиқариш билан электр жиҳозларининг ихчамлашувига, тан нархининг арзон бўлишига, вазнининг енгил бўлишига, энергия истеъмоли кичик бўлган ва бошқа кўплаб қулайликларга эга бўлган электр жиҳозларининг яратилишига олиб келди. Радиоэлектрониканинг ривожланиши билан янги соҳалар вужудга келди.

Буларга мисол қилиб оптоэлектроника ва акустоэлектроника соҳаларини келтириш мумкин. Оптоэлектроника электромагнит тўлқинлар шкаласидан жой олган оптик диапозондан ахборотни узатиш ва қабул қилишда фойдаланиш имконияти борлиги билан боғлиқдир. Акустоэлектроника соҳасида ишлайдиган қурилмаларда электромагнит тўлқинлар билан биргаликда эластик, яъни товуш тўлқинларидан кенг фойдаланилмоқда.1


Download 458.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling