салоҳиятни янада кучайтириш ва давлат
молиявий ресурслари ўсишининг қуйидаги
йўналишлари билан узвий боғланган:
бюджет-солиқ соҳасидаги даромадларни қайта
тақсимлашнинг самарадорлигини ошириш. Бу
нарса давлат томонидан таъсирчан фискаль
сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқки, бу
сиёсат ўз навбатида, ишлаб чиқаришнинг ўсиши
ва ХЮСларнинг инвестицияларга
йўналтириладиган молиявий ресурсларининг
ўсишини рағбатлантиришни кўзда тутмоғи керак;
2. Молиявий салоҳият ўсишининг омиллари
банк-кредит сектори орқали пул ресурсларининг
қайта тақсимланишини оптималлаштириш. Бунинг
энг асосий иқтисодий инструментлари ва
механизмлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланиши
мумкин: кредит сиёсати; узоқ, ўрта ва қисқа
муддатли кредитлар ҳажмларининг нисбати;
Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси; ссуда ва
депозит фоизларининг ставкаси; қимматли
қоғозлар бозори. Иқтисодиётда бу инструмент ва
механизмлардан фойдаланган ҳолда давлат
томонидан маълум бир мақсадга йўналтирилган
тарзда тартибга солиш давлат, ХЮСларнинг
инвестицион имкониятлари чегараларини
кенгайтиради, аҳолининг пулли жамғармаларини
инвестицияларга жалб қилади;
2. Молиявий салоҳият ўсишининг омиллари
миллий хўжаликнинг бундай таркибий
номувофиқлиги иқтисодиётни қолоқлик сари
етаклайди, уни модернизация қилиш
вазифаларини мураккаблаштиради
Шу муносабат билан хом ашё тармоқларидан
юқори технологияли ишлаб чиқаришга
Do'stlaringiz bilan baham: |