ХЮС фаолиятини зарарсиз ва таназзулсиз бўлишини таъминлаш учун компания иштирокчилари ва
молиявий менежмент томонидан бу кўрсаткичлар доимий равишда мониторинг қилиб борилиши ва
зарур бўлган ҳолларда уларнинг даражаси ўз вақтида ўзгартирилиши лозим.
Ҳозирги шароитда иложи борича ХЮСлар фойдасининг асосий қисми бюджетга олинмаслиги ва ХЮСнинг
ихтиёрига қоладиган соф фойда унинг ривожланишини молиялаштириш учун етарли бўлмоғи лозим.
Бу, энг аввало, инвестицияларга тегишли бўлиб, амалдаги ХЮСларда уларнинг манбаи соф фойдадир.
ХЮСларда соф фойда бўйича сотувнинг рентабеллиги (соф фойданинг реализация ҳажмига нисбати)
юқори бўлиб, уларнинг соғлом фаолиятини таъминлашга етарли бўлиши керак.
Молиявий ислоҳ қилиш жараёнида ХЮС фаолият кўрсатишнинг қўйидаги параметрларига эришишга
ҳаракат қилмоғи лозимки, улар ХЮС ишининг молиявий барқарорлиги ва баланси таркибий тузилмасининг
ижобийлигидан дарак беради:
тўловга
қобил-
лик
коэффиц
иенти
жорий
ликвид-
лик
коэффиц
иенти
айланма
активларнинг ўз
айланма
маблағлари билан
таъминлан-
ганлик
коэффициенти
абсолют
ликвид-
лик
коэффици
енти
захира ва
харажатлар-нинг
ҳажми
уларни
қоплаш
манбаларидан
кичик ёки уларга
тенг
_>1;
> 2;
> 0,1
> 0,2
(< )