8-мавзу: Инсон табиат
Download 81.48 Kb.
|
1-қисм. 4 маъруза(1)
Орол ва Оролбўйи муаммосининг юзага келиши ва ривожланиши
Инсоният тараққиѐтида фан-техниканинг ривожланиши ва жамият билан табиат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг кескинлашиши оқибатида бутун дунѐда турли хил экологик муаммолар юзага кела бошлади. Жумладан, озон туйнугининг юзага келиши, дунѐнинг ўртача ҳаво ҳарорати меъѐридан ошаѐтганлиги, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, дунѐ океани сатҳининг кўтарилиши, ичимлик сувининг етишмаслиги, уруш ва тинчлик муаммоси, тупроқларнинг шўрлашиши муаммоси, чўллашиш муаммоси ва ҳоказолар. Экологик муаммолар кўламига кўра маҳаллий, регионал ва глобал муаммоларга бўлинади. Маҳаллий муаммоларни эътиборга олмасдан, уларга тегишли чора кўрилмаса регионал, бора-бора глобал муаммога айланиши муқаррар. Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фалокатларга олиб келади.1 Ҳозирги кунда регионал экологик муаммодан глобал экологик муаммога айланиб улгурган Орол ва Оролбўйи муаммоси Ўрта Осиѐ ва Жанубий Қозоғистонда янги ерларнинг ўзлаштирилиши ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик оқибатида, суғорма деҳқончиликни янада ривожлантириш, бунинг учун кўплаб сув омборлари ва каналларнинг қурилиши, сувнинг буғланишга ва ер остига сизилишига сарф бўлиши, сувдан маиший ва саноат кўламида фойдаланиш эҳтиѐжининг давомий ўсиб бориши, шунингдек, сув тақчил бўлган йилларнинг мунтазам такрорланиб туриши натижасида юзага кела бошлади. Шу сабабли Ўрта Осиѐнинг энг йирик дарѐлари – Амударѐ ва Сирдарѐ йилдан-йилга Орол денгизига кам сув келтира бошлади. Натижада денгиз сатҳи пасайиб, майдонининг қисқаришига олиб келди. Орол денгизини суғоришни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ўсишига қурбон қилиш ғояси инқилобдан олдинги олимларга тегишли. Хусусан, А.И.Воейков (1908 й.) оқилона хўжалик юритишда Орол денгизининг мавжудлиги ундан келадиган иқтисодий самарадорлик (балиқчилик, денгиз транспорти) суғорма деҳқончилик самарадорлигидан анча пастлиги туфайли мутлақо асоссиз, деган фикрда қатъий турган. Бу ғояни 1913 йилда олим эмас балки, собиқ Чор Россияси сув сектори раҳбари, Россия ерларни яхшилаш Департаменти раҳбари княз В.И.Масальский келтириб, у пировард мақсад “ўн миллионлаб гектар ерларга экин экиш ва рус саноатини зарурий пахта билан таъминлашни умумлаштириб, ўлканинг барча сув ресурсларидан фойдаланиш ва янги Туркистонни ташкил қилиш ” деб ҳисоблаган. 1929 йилда Ф.П.Моргуненков Амударѐ ва Сирдарѐ ҳавзасида суғориладиган майдонлар 3,5 млн. га етса, денгиз ҳажми 80 % га, майдони 68 дан 30 минг км2камаяди деган хулосага келади. Download 81.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling