Солиқ ставкалари. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахслар учун солиқ ставкалари қуйидагича;
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига, 2020 йилда 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга 5 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларига қуйидаги солиқ ставкалар бўйича солиқ солинади. (Солиқ кодекси 382-модда)
2-жадвал
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадига солиқ ставкалари1
Т/р
|
Солиқ объекти
|
Солиқ ставкалари, фоизларда
|
1
|
Дивидендлар ва фоизлар
|
10
|
2
|
Ушбу Кодексга мувофиқ аниқланадиган, халқаро ташишларда транспорт хизматлари тақдим этишдан олинадиган даромадлар (фрахтдан олинадиган даромадлар).
|
6
|
3
|
Меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлар, 1 ва 2-бандларда кўрсатилмаган бошқа даромадлар
|
20
|
Do'stlaringiz bilan baham: |