8-мавзу. Жисмоний шахсларнинг даромадлари ва уларни солиқҚа тортиш. Режа


Download 60.47 Kb.
bet1/10
Sana22.06.2023
Hajmi60.47 Kb.
#1645897
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
8 мавзу Жисмоний шахсларнинг даромадлари ва уларни солиқққа тортиш


8-МАВЗУ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ ВА УЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ.
Режа:



  1. Жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркиби

  2. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация



1.Жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркиби

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади таркибига солиқ тўловчи олиши мумкин бўлган, ёки текинга олган пул, ёки буюм шаклида олган маблағлари киради. (Солиқ Кодекси 370-модда)


Жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркиби 4 гурухга бўлинади.
1.Меҳнатга хақ тўлаш тарзидаги даромадлар;
2.Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари;
3.Моддий наф тарзидаги даромадлар;
4. Бошқа даромадлар.
1. Меҳнатга хақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган ходимларга ҳисобланадиган ҳамда тўланадиган қуйидаги барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб аталади:
-меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлардан, тариф ставкаларидан ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган, ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;
-илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар;
-рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;
-компенсация тўловлари (компенсация);
-ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш;
-ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳақ ҳисобланган бошқа тўловлар.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига қуйидагилар ҳам киради:
Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг, ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ва бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган идоралар ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.

Download 60.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling