ХФУ
Ички ишлар органларининг ҳар бир раҳбар ва оддий ходими ёддан билиши шарт бўлган қисқартирилган
МАЪЛУМОТЛАР ТЎПЛАМИ
Раҳбарларга машғулот ўтказиш ва ҳар бир ходимга кўпайтириб
тарқатиш учун
(ПФ-4947 ҳаракатлар стратегияси,
ПФ-5005, ПҚ-3413,
Одоб аҳлоқ қоидалари,
ПФ-5466-Ёшлар - келажагимиз,
Фармон ва қарорлар рўйхати,
Ҳукумат, ИИВ ва ИИБ раҳбарлари рўйхати)
ТОШКЕНТ - 2018
|
2017 йил 07 февралдаги
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта усутувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”
4947-сонли Президент Фармони
5 та устувор йўналишлари
1.Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш
2.Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш
2.4. банди: Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
-жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш;
-диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш;
-коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш;
-аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.
3.Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |