Диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз


Download 14.8 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi14.8 Kb.
#1334607
Bog'liq
DINIY EKSTIRIMIZIM


Ургaнч шаҳар 2 сон касб-хунар мактабида “ Диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз ” мавзусида ўткaзилгaн йиғилиш


БАЁННОМАСИ №

11.11.2022й. Урганч шаҳри




Қатнашдилар: 6-22 гуруҳининг гуруҳ раҳбари А.УРАЗБОЕВА , 25 нафар ўқувчи.


Кун тартиби:
Диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” мавзусидаги давра суҳбати


ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги масала юзасидан гуруҳ раҳбари А.УРАЗБОЕВА сўзга чиқиб, мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий барқарорликни, хавфсизликни таъминлаш ва мутаассиб ғояларга қарши фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, марказий осиёдаги халқларнинг мустақиллиги, эркинлиги урф-одатлари ва бойликларига таҳдид соладиган ва ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган ғайри инсоний кучлар мавжуд эканлиги, бугунги кунда ёшларни кучли мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида тарбиялаш, терроризм, экстремизм ва сепаратизм кўринишлари, шунингдек, бошқа таҳдид ва хавф-хатарларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш тўғрисида тўхталиб ўтди. Мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат билан юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик, барқарорлик, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустахкамлаш, ёшларни илм-маърифатли, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тинчлик ва осойишталикни сақлашда уларнинг огоҳлиги ва ҳушёрлигини янада ошириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳар хил ақидапарастлик оқимлар ҳамда оммавий маданият, турли ёт иллатлар таъсирига берилишларининг олдини олиш, уларнинг қалби ва онгида ватан равнақига даҳлдорлик ҳиссини ошириш, жисмонан етук, маънан юксак бўлган баркамол авлодни тарбиялаш тўғрисида таъкидлаб ўтди. Мамалакатимизда тинчлик-осойишталик, барқарорлик, турли миллат ва элатлар ўртасида ахил-иноқлик ва ҳамжихатлик таъминланганлиги, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш долзарб масала бўлиб, ёшларнинг чет давлатларга ишлаш учун кетиб, диний экстремистик оқимларга қўшилиб кетиши ҳоллари кузатилаётгани, уларнинг диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш туғрисида гапирди.
Ёшларнинг диний экстремизм ва терроризм ғояларига эргашиб, турли оқим ва гуруҳларга қўшилиб кетишининг олдини олиш, уларни интернет таҳдидларидан муҳофаза қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, турли салбий иллатлар, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, эрта никоҳ, эрта туғруқларга нисбатан ёшларда қатъий қарши позицияни шакллантириш кераклигини айтиб ўтди.
Давра суҳбати савол жавоблар ва фикр мулохазалар билан юқори савияда ўтказилди.


Йиғилиш қaрор қилaди.



  1. Бaрчa ўқувчилaр дунёқaрaшидa ишонч вa миллий қaдриятлaрнинг устуворлигини тaъминлaш, ёт мaфкурaлaргa қaрши иммунитетни тaрбиялaб бориш вaзифaси юклaтилсин.

  2. Гуруҳ раҳбари: А.УРАЗБОЕВА.

Download 14.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling