8 мавзу. Молиявий режалаштириш
Молиявий режанинг даромадлар ва харажатлар қисми
Download 65.55 Kb.
|
маъруза 08 МБР
3. Молиявий режанинг даромадлар ва харажатлар қисми.
Ҳозирда шахсий компютер ортиқча дабдаба саналмайди ва у аллақачон турмуш тарзимиз ва иш фаолиятимизга жадаллик билан кириб келган. Бугунги кунда нафақат профессионал молиячилар, балки кўплаб бухгалтер ва тадбиркорлар мустақил равишда мушкул молиявий ҳисоб-китобларни амалга оширмоқдалар. МС Эхкел каби замонавий компютер дастурлари ҳисоб китобларини амалга ошириш баробарида, компанияларнинг молиявий аҳволини моделлаштириш имкониятини яратмоқда. Деярли ҳар бир бухгалтер ёки тадбиркор дастурлаш соҳаси эгаси эмаслигига қарамасдан, ўз молиявий аҳволини моделлаштиришдаги мушкул вазифаларни бажара олади. Албатта, ҳозирда ҳар бир киши молиявий ёки компютер саводхонлигига эга деб бўлмайди, лекин замонавий технологияларни ўзлаштиришга бўлган интилиш анча жадаллашган. Ишбилармон кишиларда молиявий режалаштириш соҳасига оид ахборот технологияларини ўзлаштиришга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда ва шу аснода ахборот технологияларининг бошқарув унумдорлиги ва маданиятининг ошишидаги ўрни бирмунча сезилмоқда. Бугунги кунда шундай билимга эга бўлиш замон талабига айланган. Умуман олганда, молиявий моделлаштириш молия соҳасининг барча жабҳаларини, оилавий бюджетдан тортиб, то қимматли қоғозлар портфеллари ва макроиқтисодиётни моделлаштиришни қамраб олган. Биз эса молиявий моделлаштиришнинг торроқ, лекин муҳим йўналишларидан – корпоратив маблағларни моделлаштиришга эътиборимизни қаратамиз. Ҳар қандай мамлакатнинг кичик корхоналари ҳамда йирик компаниялари ўз иқтисодий стерженларини тузиб чиқадилар. Ва айнан шу аснода қиймат белгиланади. Молиявий моделлаштириш айнан шу секторда компаниянинг бизнес режаси ва иқтисодий ривожланиши билан узвий боғлик бўлади. Ушбу туркум мақолалар орқали биз тадбиркорларга молиявий моделлаштириш ҳақида бошланғич тушунча бериб ўтишни мақсад қилиб олганмиз. Молиявий моделлаштириш ҳақидаги билимлар заруриятини ҳали тушуниб етмаган айрим ишбилармонларни қизиқтиришга ҳаракат қиламиз. Агар ушбу мақолалар орқали ўқувчиларда қизиқиш уйғота олсак, ҳозирги Интернет асрида соҳани чуқурроқ ўрганиш алоҳида қийинчилик туғдирмайди, деган фикрдамиз. Интернет тармоқларида мавзуга оид манбалар жуда кўп, биз эса ўз навбатида соҳага оид адабиётларни тавсия этишга ҳамда саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Демак, мавзуни молиявий моделнинг ўзи нима, деган саволга жавоб излашдан бошлаймиз. Оддий қилиб тушунтирадиган бўлсак, компютер модели – бу бир кўрсаткични бошқалари асосида ҳисоб-китоб қилиш дастури саналади. Шунга кўра, молиявий моделлаштириш дастури фойдаланувчи маълумотларни ўзгартирганда, ҳар сафар молиявий кўрсаткичларни қайтадан ҳисоблаб чиқади. Умуман олганда, молиявий модел молиявий режанинг дастур кўринишидир. Молиявий модел ёрдамида режани актуал ҳолатда тутиб туриш, яъни вазиятнинг ўзгаришига қараб режани тезлик билан ўзгартириш имконини яратади. Молиявий моделлаштириш - турли хилдаги вазиятларда ҳисоблаб чиқишнинг ажойиб усули бўлиб, ҳар қандай ҳолатда нималарга тайёр бўлиб туриш кераклигини англашда қўл келади. Техник жихатдан молиявий моделни 3 таркибий қисмга бўлиш мумкин. (1) кириш маълумотлари; (2) формулалар; (3) ҳисоботлар. Кириш маълумотлари – фойдаланувчи маълумотни моделга шахсан киритади. Ушбу маълумотларни компания раҳбарияти назорат қилиши ва ўзгартириши мумкин. Мисол учун, ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот нархлари, маблағлар ва заемлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни киритишимиз мумкин. Инфлясия ва солиққа оид ставкалар компанияга боғлик эмас. Формулалар. Кириш маълумотлари формулалар орқали ҳисоб-китоб кўрсаткичларини олишда ишлатилади. Масалан, сотилган товарларнинг нархи, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида дастлабки маълумотлар, шу билан бир қаторда инфлясия ҳақидаги маълумотлар даромад ҳажмининг аниқлашда ас қотади. Ҳисоботлар. Ҳисоботлар тадбиркор ва инвесторларга энг муҳим ва ҳал қилувчи маълумотларни тақдим этади. Кириш маълумотлари асосида, ёки оралиқ ҳисоб-китоблар асосида ҳисобланган кўрсаткичлар молиявий режага тушади ва қулай жадвал, диаграмма ва график шаклига эга бўлади. Молиявий модел ҳисоботлари асосини даромад ва баланс ҳақидаги маълумотлар ташкил этади. Ушбу маълумотлар тадбиркорликка оид энг муҳим ва тўлиқ ахборотларни ўзида мужассам этади ва бу ўз навбатида бизнеснинг самарадорлигини баҳолаш, қарзни тўлашга қодирлик ҳамда бошқарувга оид масалаларни қабул қилишда ёрдам беради. Амалдаги бизнес ва инвестисион лойиҳаларнинг модели ажратиб кўрсатилади. (охирги пайтларда бизнес тилида уни «Стартап» (инглиз тилидаги старт-уп) деб аташмоқда). Ясама (ёки симулясион) деб аталмиш моделларни ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин, бунда маълумотлар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида шаклланади. Бундан мақсад модел кўп ё оз миқдорда келажакни аввалдан башорат қилиб бўлмаслигини акс эттириши лозим. Бизнинг мисолимиздаги молиявий модел соддалаштирилган баланс ва даромад ҳисоботларидан ташкил топади. Сариқ ранг билан кириш маълумотлари белгилаб қуйилган. Рақамлар мавжуд бўлган қолган катаклар формулаларга эга (ўнг томондаги суратда формула акс эттирилган). Ушбу молиявий моделнинг вазифаси бошланғич давр ва даромад маълумотларидан фойдаланган ҳолда, баланс ахборотини (йил якунидаги ҳолатга кўра) ҳисоб-китоб қилишга қаратилган. Даромад ахбороти тушум, сарф-харажатлар ва амортизасия ҳақидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилинади. Баланс ҳамда даромад ҳисоботи модели бир-бирига мувофиқ бўлиши учун бухгалтериянинг оддий қоидаларига риоя этиш лозим Download 65.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling