Мактабда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш тўғрисида


Download 14.97 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi14.97 Kb.
#1155592
Bog'liq
Э.Болтаев


Шеробод туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директорининг
БУЙРУҒИ __
5-сентябрь 2019 йил “Ғуржак-1”маҳалла
Мактабда одоб-ахлоқ қоидаларига
риоя этиш тўғрисида.

Мактабда таълим-тарбия жараёни самарадорлигини янада оширишни таъминлаш, ҳар томонлама ривожланган ва баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида буюраман:


1. Мактаб директорининг ўринбосарлари (К.Болтаев, С.Абдурахмонова, У.Шомуродов)га масъуллар билан биргаликда:


- барча педагог ва ишчи хизматчилар ҳамда ўқувчи-ёшларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 28-февралдаги “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларнинг одоб-аҳлоқ қоидалари тўғрисида”ги 74-сонли қарори билан таништириш ҳамда мактабда мазкур қоидаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш вазифалари топширилсин.
2. Келгусида ушбу қоидалар талабларига риоя этмаган педагог, ишчи-хизматчилар ва ўқувчи-ёшларга нисбатан тегишли чоралар қўлланиши белгилаб қўйилсин.
3. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Мактаб директори: Ҳ.Қ.Бобомуродов
Шеробод туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директорининг
БУЙРУҒИ __
5-сентябрь 2019 йил “Ғуржак-1”маҳалла
Мактабда мобил телефонлардан фойдаланишни
тартибга солиш тўғрисида.

Мактабда таълим-тарбия жараёни самарадорлигини янада оширишни таъминлаш, ҳар томонлама ривожланган ва баркамол авлодни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида буюраман:


1. Мактаб директорининг ўринбосарлари (К.Болтаев, С.Абдурахмонова, У.Шомуродов)га масъуллар билан биргаликда:


- барча педагог ва ишчи хизматчилар ҳамда ўқувчи-ёшларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 21-майдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ” билан таништириш;
- мактабда ушбу Низомга қатъий риоя этилишини таъминлаш вазифалари топширилсин.
2. Келгусида мазкур Низом талабларига риоя этмаган педагог, ишчи-хизматчилар ва ўқувчи-ёшларга нисбатан тегишли чоралар қўлланиши белгилаб қўйилсин.
3. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Мактаб директори: Ҳ.Қ.Бобомуродов
Download 14.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling