8-Mavzu. Nutqning anotomik-fiziologik asoslari. Nutq va tafakkurning uzviyligi. Reja


Нутқ системасининг физиологияси (вазифалари)


Download 0.63 Mb.
bet4/5
Sana19.10.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1709740
1   2   3   4   5
Bog'liq
nutqning anotomik fiziologik asoslari nutq va tafakkurning uzviyligi

Нутқ системасининг физиологияси (вазифалари)
Марказий нутқ бўлимининг вазифаси нутқ, бошқа олий нерв
фаолиятининг кўринишлари сингари, рефлекслар асосида шаклланади. Нутқ
рефлекслари миянинг турли қисмлари фаолияти билан боғлиқдир. Бироқ бош
мия қобиғининг айрим бўлимлари нутқнинг ҳосил бўлишида асосий роль
ўйнайди. Булар чап ( чапақайларда ўнг ) ярим шарнинг пешона, чакка ва энса
қисмларидир. Бош мия қобиғининг бу қисмларида нутқ фаолиятида актив
иштирок этувчи :
1. Нутқ харакат анализатори.
2. Нутқ қўрув анализатори.
3. Нутқ эшитув анализатори жойлашган.
Нутқ ҳаракат анализатори бош мия қобиғининг чап пешона қисмида
жойлашган бўлиб, Брока маркази деб аталади. Бу қисм оғзаки нутқнинг пайдо
бўлишида қатнашади.
Нутқ эшитув анализатори бош мия қобиғининг чап чакка қисмида
жойлашган бўлиб, Вернике маркази деб аталади. Бу қисмда бегона нутқни
қабул қилиш жараёни рўй беради. Нутқни тушунишда бош мия қобиғининг
орқа бўлаги катта роль ўйнайди. Бу бош миянинг қўрув маркази хисобланиб,
ёзма нутқни ўзлаштириш учун хизмат қилади. Қобиқ ости ядролари нутқнинг
суръати ва ифодалилигини бошқаради.Периферик нутқ аппаратининг ҳамма
аъзолари бош мия нервлари билан таъминланади. Улардан асосийлари: уч
тармоқли, юз, тил – ҳалқум, саёр, қўшимча ва тил ости нервларидир.
Уч тармоқли нерв пастки жағни ҳаракатга келтирувчи мускулларни
иннервациялайди; юз нерви мимик мускулларни ва лабларни ҳаракатга
келтирувчи – лунжларни шиширувчи ва ичга тортувчи мускулларни; тил
ҳалқум нерви ва саёр нерв – ҳиқилдоқ ва овоз бойламларини, ҳалқум ва юмшоқ
танглай мускулларини иннервациялайди. Бундан ташқари тил – ҳалқум нерви
тилнинг сезувчи нерви бўлиб ҳисобланади.Саёр нерв эса нафас ва юрак
аъзоларинингмускулларини иннервациялайди. Қўшимча нерв бўйин
мускулларини ҳаракат нервлари билан таъминлайди.
Бу система бўйича бош мия нервлари орқали нерв импульслари марказий
нутқ аппаратидан перефирик нутқ аппартига юборилади. Нерв импульсларини
ҳаракат нервлари билан таъминлайди.
Перефирик нутқ аппаратининг вазифаси – уч бўлимдан иборат:
1) нафас бўлими;
2) овоз бўлими;
3) артикуляцион бўлим.
Нафас бўлимига кўкрак қафаси, бронхлар ва трахея киради. Нутқ
талаффузи нафас олиш билан узвий боғлиқдир. Нафас ёрдамида организмнинг
кислород билан тўйиниши рўй беради
ва газ алмашинуви чиқиндилари
ташқарига чиқарилади.
Катталарнинг бир минутлик ўпка
ҳажми 6-8л ҳаво атрофида баробарига
катталашиши мумкин. Одам нормал
осойишта нафасда 500-6003 м ҳаво
олади ва чиқаради. Бу нафас ҳавоси деб
аталади. Ўпканинг ҳаётий ҳажми нафас,
қўшимча ва заҳира ҳаводан ташкил
топган. Инсон ўпкасининг ҳаётий
ҳажми доимий эмас, у катта
тебранишларга учраб туради. Болалар
ўпкасининг ҳажми унинг ёшига боғлиқдир. Катта одам минутига 16-20 мартта
нафас олиб чиқаради, мактабгача ёшдаги бола 25-30, янги туғилган чақалоқ 50
гача. Жисмоний зўриқишда ютлаётган ҳаво миқдори бурун орқали етмайди ва
одам оғиз орқали ёки аралаш нафас олишга ўтади.
Нутқдаги нафас. Нутқ давомида нафас органлари газ алмашиш биологик
функциясини ошириш билан бирга овоз ҳосил қилиш ва артикуляцион
функциясини ҳам бажаради.
Тинч ҳолатда нафас чиқариш онг ёрдамига муҳтож бўлмайди, у автомат
бошқарилади. Маълумки, нутқ нафас чиқариш фазасида вужудга келади. Нутқ
давомидаги нафас олиш нафас чиқаришга нисбатан қисқароқдир, чиқариш эса
узоқроқдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, нутқ вақтидаги нафас чиқариш кўкрак қафаси
нафас чиқарувчи мушаклари ва ҳиқилдоқ кўп қисмини эгаллаган овоз
пайчаларининг фаол ҳаракатига боғлиқ.
Одатдаги нафас олишда овоз туйнуги кенг очилади ва учбурчак шаклга
келади. Ҳаво бу туйнукдан бемалал ўтади. Эшитишда нуқсони бўлган болалар
ва нутқи йўқ болаларда кўпинча нутқий нафаснинг нуқсонлари кузатилади:
уларда куп миқдрода ҳаво тўлдириб юборади ёки аксинча, етарлича нафас
олмайди, шунингдек, нутқда ҳавони режасиз сарфлайди. Товуш кучи
чиқараётган ҳаво зўриқиши ва овоз бойламлари тебранишининг амплтудасига
боғлиқ. Ўпка кўпроқ ҳаво билан тўлганда ва катта тезликда баланд овоз юзага
келади. Лекин ҳалқумда юзага келадиган овоз кучи жуда заиф бўлади, унинг
кучи резенатор ёки (надстав) найчада пайдо бўлади. Шу тарзда овознинг кучи
ва баландлиги ҳосил бўлади.
Товушни тaлaффуз қилишдa товуш ёриғи aввaлигa берк турaди, яъни
товуш бойламлaри тaрaнг вa бир-биригa ёпишгaн ҳолатдa турaди, сянгрa япкa,
бронхлaр вa трaхеядaги хaво босими туфaйли, у жудa қисқa вaқтгaчa очилaди вa
шу пaйтдa товуш ёриғидaн хaво ятaди ундaн сянг товуш бурмaчaлaри янa бир-
биригa ёпишaди, бу тебрaнмa ҳаракатлaр сони чиқaётгaн товуш сони
бaлaндлигигa мос келaди. Зaрур бaлaндликдaги товушни тaлaффуз қилиш учун
киши хиқилдоқ мускуллaрини қисқaртириб. Рефлектор рaвишдa товуш
бурмaчaлaригa мaълум узунлик вa тaрaнгликни, юқориги резинaторлaргa эсa
мълум шaклни берaди.
Шивирлaб гaпиргaндa товуш бурмaчaлaрининг олдинги бялимлaридa
қисилиш ряй берaди, хaво товуш ёруғи орқaли ятиб, орқa бялимдa шовқин
ҳосил қилaди, у шивирлaгaн товуш деб aтaлaди.
Товуш – бaлaндлиги, кучи вa тембри бяйичa фaрқ қилaди.
Эркaклaрдa хиқилдоқ вa товуш бурмaчaлaри ялчaмнинг, болaлaр вa
aёллaргa қaрaгaндa кaттaлиги туфaйли, эркaклaрдa товуш бир октaвaгa пaст
бялaди. Товушни синиши ёки унинг мутaцияси бaлоғaт ёшигa етгaндa (12-16
ёшлaр орaсидa) юзaгa келaди.
Ўғил болaлaрдa товуш дискaнт ёки aльтдaн тенор, бaритон ёки бaсгa
ятaди, қизлaрдa эсa – сопрaногa ятaди.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling