8-мавзу. Шлакли пемза ва кўпчиган перлит ишлаб чиқариш. Р е ж а шлакли пемза ишлаб чиқариш технологияси. Шлакли пемза учун техник талаблар. Шлакли пемзани қўллаш соҳаси


Шлакли пемза донаси ячейкали таркибга эга бўлади. Ғовак ячейкаларнинг ўртача диаметри 1...2мм ни ташкил этади. Баъзи ҳолларда ғовак диаметри 5...6мм бўлган шлакли пемза ҳам олинади. Бундай пемза қотга


Download 369.11 Kb.
bet4/4
Sana21.04.2023
Hajmi369.11 Kb.
#1369026
1   2   3   4
Bog'liq
19-мавзу. Шлакли пемзa

Шлакли пемза донаси ячейкали таркибга эга бўлади. Ғовак ячейкаларнинг ўртача диаметри 1...2мм ни ташкил этади. Баъзи ҳолларда ғовак диаметри 5...6мм бўлган шлакли пемза ҳам олинади. Бундай пемза қотган кўпикни эслатади.

Бетон учун тўлдирувчи сифатида майда ғовакли шлакли пемзани қўллаш яхши самара беради Шлакли пемза кўпчиши бўйича бир жинсли бўлмаган ҳолда олинади. Шу сабабли майдалангандан ва йириклиги бўйича навларга ажратгандан сўнг, яна қўшимча дона зичлиги бўйича тақсимлаш, уни ишлатиш самарадорлигини оширади

Шлакли пемзани қўллаш соҳаси.

Шлакли пемза асосан тўсувчи конструкцияларда конструкцион-иссиқликдан ҳимояловчи бетонлар учун тўлдирувчи сифатида ишлатилади.

Унинг кам иссиқлик ўтказувчанлигини инобатга олиб юқори зичликдаги шлакли пемза бетонини иссиқликдан ҳимоялаш хусусиятини пасайтирмасдан қўллаш мумкин. Масалан, керамзит бетон билан таққосланганда: зичлиги 1400кг/м3 бўлган шлакли пемзабетон иссиқлик ўтказувчанлиги зичлиги 1200кг/м3 бўлган керамзит бетонга тенгдир.

Маркаси М700 ва М900 бўлган шлакли пемза турли хил юк кўтарувчи конструкциялар олишда юқори мустаҳкамликдаги бетон учун ишлатиш мумкин. Бироқ шлакли пемза бетонда ишлатиладиган пўлат арматураларнинг шлакдаги мавжуд сульфат таъсирида емирилиши инобатга олиниши шарт. Шу сабабли дастлабки зўриқтирилган конструкция ишлаб чиқаришда, шлакли пемза бетонда арматураларнинг чидамлилиги махсус ўрганилиши керак.


Download 369.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling