Расм-10.3. Гидроэкран усулида шлакли пемза ишлаб чиқариш ускунасининг схемаси: 1-қабул воронкаси; 2-гидромониторли насадка; 3-экран; 4-тарнов; 5-пластинкали узатувчи.
Шлакли пемза асосан тўсувчи конструкцияларда конструкцион-иссиқликдан ҳимояловчи бетонлар учун тўлдирувчи сифатида ишлатилади.
Унинг кам иссиқлик ўтказувчанлигини инобатга олиб юқори зичликдаги шлакли пемза бетонини иссиқликдан ҳимоялаш хусусиятини пасайтирмасдан қўллаш мумкин. Масалан, керамзит бетон билан таққосланганда: зичлиги 1400кг/м3 бўлган шлакли пемзабетон иссиқлик ўтказувчанлиги зичлиги 1200кг/м3 бўлган керамзит бетонга тенгдир.
Маркаси М700 ва М900 бўлган шлакли пемза турли хил юк кўтарувчи конструкциялар олишда юқори мустаҳкамликдаги бетон учун ишлатиш мумкин. Бироқ шлакли пемза бетонда ишлатиладиган пўлат арматураларнинг шлакдаги мавжуд сульфат таъсирида емирилиши инобатга олиниши шарт. Шу сабабли дастлабки зўриқтирилган конструкция ишлаб чиқаришда, шлакли пемза бетонда арматураларнинг чидамлилиги махсус ўрганилиши керак. Расм-10.4.Шлакли пемза шағалини ишлаб чиқариш ускунасининг схемаси: 1-сув ҳаволи гранулятор; 2-қабул камераси; 3-барабанли совитгич; 4-бўшатиш камераси; 5-пар-ҳаволи ўтқазгич; 6-ёпқич; 7-вибротаъминловчи; 8-короб; 9-лентали конвейер Шлакли пемза учун техник талаблар. ЎзРСТ 680-96“Металлургия шлаки асосидаги ғовак чақиқ тош ва қум (шлакли пемза)” техник талабларни ўзида мужассамлаштириб, унда асосан бошқа ғовак тўлдирувчиларга қўйилган аналогик меъёр ва талаблар келтирилган. Фракцияланган шлакли пемза чақиқ тошининг доналар бўшлиқлиги 52% дан кўп бўлмаслиги, дона шакл коэффициентининг ўртача қиймати 2,5дан ошмаслиги керак. Стандартда шлакли пемза чақиқ тошини силикат нурашга қарши чидамлилигини синаш ҳам назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |