Мавзу:Шлакли пемза ишлаб чиқариш технологияси. - Мавзу:Шлакли пемза ишлаб чиқариш технологияси.
- Р Е Ж А 1.Шлакли пемза ишлаб чиқариш технологияси. 2.Шлакли пемза учун техник талаблар. 3. Шлакли пемзани қўллаш соҳаси.
Шлакли пемза асосан домна шлакларидан олинади, кўмилган шлаклар эмас (бундай шлакларни қайта эритиш керак бўлади), балки бевосита домна печларидан чиқган қизиган – суюқ холатдаги шлак эритмаси қайта ишланади. Шлакли пемзани таннархи бўйича – энг арзон сунъий ғовак тўлдирувчи ҳисобланади, табиийки, шлакли пемза бевосита металлургия саноати ривожланган худудларда ишлаб чиқарилади Расм-10.2.Томчилаб сув-пурковчи қурилманинг схемаси: 1-қабул камерасининг девори; 2-йўналтирувчи лоток; 3-сувли қатлам; 4-аралаштириш камераси; 5-ишчи сегментли сопло. Шлакли пемза ишлаб чиқаришнинг бир нечта усуллари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси шлак эритмасини сув ёрдамида қайта ишлашга асосланган. Шлак эритмаси (13000С ҳароратгача) сув билан боғланишда қайнаб, буғ ҳосил бўлади. Буғ пуфакчалари шлак эритмасидан эркин чиқа олмайди, чунки эритмани совитишда унинг қовушқоқлиги ортади. Натижада у шишади, кўпчийди ва ячейкали структурага эга бўлган ғоваклашган массага айланади. Бу жараёнда асосий эътибор шлакнинг кимёвий таркибига, шлак эритмасининг қовушқоқлиги, ташқи чўзилишини ифодаловчи синган газлар миқдорига берилади.
Саноатда шлак пемза чақиқ тошини ишлаб чиқариш усуллари
ҳовузда олиш
ҳандақ сачратиш
сув пуркаш
гидро
экран
Ҳовузда олиш усули орқали шлакли пемзани ишлаб чиқариш қуйидагича амалга оширилади. Шлак эритмаси шлак узатувчи чўмичда ости оловга бардошли материал билан қопланган ваннадан иборат тўнкарувчи ҳовузга кўпчитиш учун солинади. Ҳовуз сиғими (16,5 м3) шлак узатувчи чўмичдаги эритмани бирданига қабул қилиш имконини беради. Ҳовузнинг остидаги тешикдан сув берилади ва унинг фонтанли томчиларига шлак эритмаси қуйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |