8-мавзу: Қурилиш ташкилотларида ҳисобот маърузанинг асосий мақсади


Жами дебиторлик қарзлар (210-сатр)


Download 465 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana19.06.2023
Hajmi465 Kb.
#1613976
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8-mavzu QTH

Жами дебиторлик қарзлар (210-сатр)да қурилиш ташкилотига ҳисобот даври 
охирига қарздор шахсларнинг жами қарзлари кўрсатилади. Жами дебиторлик 
қарзлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос сатрларида (220, 240, 250, 
260, 270, 290, 300, 310) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб 
дебиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи счётларнинг охирги 
қолдиқлари ҳисобланади. 
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) (450-сатр)да қурилиш 
ташкилотининг йил охиридаги жами тақсимламаган фойдаси (қопланмаган зарари) 
кўрсатилади. Ушбу сумма ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган 
зарари) ва ҳисобот йилнинг соф фойдаси (қопланмаган зарари) суммаларидан 
ташкил топади. Қопланмаган зарарлар баланснинг ушбу сатрида минус ишораси 
билан кўрсатилади. 


Мақсадли тушумлар (460-сатр)да қурилиш ташкилотининг турли 
мақсадларда олинган грантлари, дотациялари, субсидиялари ҳамда солиқлар бўйича 
мақсадли имтиёзлар суммалари акс эттирилади. 
Жами 
узоқ 
муддатли 
мажбуриятлар 
(490-сатр)да 
қурилиш 
ташкилотларининг бир йилдан кўп муддатга олган кредитлари ва қарзлари бўйича 
мажбуриятларининг жами суммаси кўрсатилади. Жами узоқ муддатли 
мажбуриятлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос сатрларида (500-
590) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб узоқ муддатли 
кредиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи счётларнинг охирги 
қолдиқлари ҳисобланади. 
Жами жорий мажбуриятлар (600-сатр)да қурилиш ташкилотларининг бир 
йилдан кам бўлган муддатга олган кредитлари, қарзлари ва бошқа 
мажбуриятларининг жами суммаси кўрсатилади. Жами жорий мажбуриятлар 
уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос сатрларида (610-760) 
кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб жорий кредиторлик 
қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи счётларнинг охирги қолдиқлари 
ҳисобланади. 
Қурилиш ташкилотлари баланс валютасининг жами суммаси активда ва 
пассивда алоҳида сатрларда (мочс равишда 390-сатр ва 780-сатр) кўрсатилади. 
Қурилиш ташкилотларининг ўзларига тегишли бўлмаган активлар ва пассивлар 
балансда «Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган қийматликларнинг 
мавжудлиги тўғрисида маълумот»да 790-920-сатрларда кўрсатилади. Бундай актив 
ва пассивларга, чунончи қуйидагилар киради: 
- қисқа муддатга ижарага олинган асосий воситалар (790-сатр); 
- қайта ишлашга қабул қилинган материаллар (810-сатр); 
- ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (830-сатр); 
- ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар (890-сатр); 
- келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажат-лар 
(900-сатр); 
- вақтинчалик солиқ имтиёзлари (910-сатр); 
- фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари (920-сатр). 

Download 465 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling