8-сонли умумтаълим мактабида
Download 57.67 Kb.
|
Navro\'z senariysi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жарчилар
- Бохорой
- Бошловчи
- Рақс
- ММИБДЎ: С.Алимқулов Тузувчи: Д.Юлчиева
Янгиқўрғон тумани ХТМФМТТЭБга қарашли 54-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Наврўз” байрамига таёрланган “Ассалом Наврўз” байрами СЦЕНАРИЙСИ 17-март эрталаб мактаб ҳовлиси байрамона безатилган ,гуллар, шарлар, барамга хос деворий газеталар чиқарилган. “Ассалом Наврўз”, “Наврўзингиз муборак” деб шиорлар илиб қўйилган. Мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва таклиф этилган мехмонлар йиғилган. Жарчилар: Бор хо, Кел хо. Хамалам хо, Йўл хайда, Тезроқ чопиб кел. Ўйнагани кел, Қувнагани кел, Наврўз байрамига келинглар. Бошловчи: - Тарихинг таърифинг тилларда достон Қуёш чарақлайди, мовийдир осмон. Хофиз қўшиқ айтар, рақс этар қизлар, Севинч бағишлайсан кексаю ёшга, Наврўзжон бу йилги келишинг бошқа. Шоирларни айтар сўзи бўлиб кел, Яйловларда қўю, қўзи бўлиб кел. Майли гулбахорнинг ўзи бўлиб кел, Севинч бағишлайсан кексаю ёшга, Наврўзжон бу йилги келишинг бошқа. Бошловчи : Ассалому-алайкўм бугунги наврўз байрамига ташриф буюрган азиз мехмонлар, хурматли устозлар ва ўқувчилар барчангизни кириб келган бахор айёми “ Наврўз байрами” билан чин юракдан табриклаймиз. Байрамимизга хуш келибсизлар. Келган қадамларингиз қутлуғ бўлсин дея, бахор байрами - Наврўз шодиёнасини очиб бериш учун сўзни мактабимиз маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Набиев Юга берамиз. (Сахнада бахорой ва дехқонбоболар чиқишлари) Бошловчи:Наврўз бахор байрами, Қувончлидир ҳар дами. Адирларда лолалар Ўйнаб кулар болалар. Азиз даврамиз қатнашчилари хозир даврага дехқонбобо ва бахоройларни таклиф этамиз. (Бохорой мусиқа остида ўз сўзларини айтиб кириб келади) Мен бахорман ҳалқимни дастурхони тўкин сочин, рисқу-рўзи бутун бўлиши мендан бошланади чунки мен бахорман бахор. Бохорой: Мен бахорман бахорман Гулга тўлиб тошаман Мен бахорман бахорман Далаларга шошаман. Деҳқонбобо:Болалар хой болалар Чехраси гул лолалар Лаббай бобой бобожон Не хизмат бор бобожон Бобонгиздан сабоқ олинг Кўчатларни тезроқ экинг Хўб бўлади бобожон Хўб бўлади бобожон. Бобо – яшанглар болажонларим деб кўчатларни биргаликда экишади. Бошловчи: Юртимизга бахор келди Кўм кўк бўлди далалар Шодлик тўлиб қалбимизда Териб келдик лолалар. Хурматли даврамиз қатнашчилари бугунги байрамга мактабимиз бадиий ҳаваскорлик тўгараги консерт дастури таёрлаган, хозир навбатни уларга берамиз. Рақс “Бахор” ижро этади “Лола” рақс дастаси. Бошловчи: Гуллолалар очилибди Очилибди бойчечак Бойчечак очилибдими Демак бахордан дарак Бахор келибди бахор Биз соғинган гулбахор. (2-синф ўқувчилари шерлар айтади) Бошловчи: Хурматли даврамиз қатнашчилари хозир сўз навбатини қишлоғимиз маҳалла камитетини раиси Эгамбердиев Ахмат акага берамиз. Бошловчи: Юртимизда бугун наврўз Кечалар мисли кундуз Шу бахтиёр элимда Ўйнаб кулар ўғил қиз. Рақс: Попури Бошловчи: Бугунги кунда айнан спорт жахонда хар қайси миллат, ҳар қайси халқни дунёга таништирмоқда. Президентимиз айтганларидек “болалар спорти – ўзбек спортининг келажаги, унинг халқаро майдондаги обрў-этиборини юксалтиришнинг пойдеворидир”. Шундай экан хозир навбатни спорт ўйинларига берамиз. Ўзбекистон болалари Истиқлолнинг лолалари Кўзнинг оқу-қоралари Халқнинг жигар-поралари. Хар уйнинг бек-бекасисиз Келажакнинг эгасисиз Истиқлолнинг лолалари Ўзбекистон болалари (спорт мусобақаси ўтказилади) Бошловчи: Бахор сенинг кўзинг чиройли Зеб ярашган юзинг чиройли Сочларинга жамалак тақган Олма қошли қизинг чиройли. (дехқон болалари фолклор жамоаси чиқади) Фасли наврўз келди элимга Ялпизу кўкатлар бўйи уфирар Яна бахор келди ўнгу сўлимга Юракларга тошар бахорий хислар Рақс: Хиндча. Ижро этилади. Бошловчи: Наврўз куни, қизларжон Ўсма баргин терайлик Сочга тақиб гул-маржон Қошга ўсма қаяйлик. Рақс:Дўппи тикдим ижро этилади. Бошловчи: Хурматли даврамиз қатнашчилари яна навбатни спорт ўйинларига берамиз. (мархамат) Бошловчи: Сингилларим шўх чиқишди, дўмбира чалиб рақс тушайлик дейишди. Қани кўрайликчи улар бу вазифани нечоғлик уддалай биладилар. (“Дўмбирачи” рақси намойиш этилади) Бошловчи: Хурматли даврамиз қатнашчилари мана бугунги “Наврўз” байрами ўз нихоясига етди яна бир бор бахор байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Этиборларинг учун катта рахмат. ММИБДЎ: С.Алимқулов Тузувчи: Д.Юлчиева Download 57.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling