9-10-мавзу Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт (4-соат) Режа


Download 63.49 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi63.49 Kb.
#1406759
1   2   3   4
Bog'liq
9- Маънавий тараққиёт ва туризм

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
5 та муҳим ташаббус доирасида мамлакатимиз ёшлари ўртасида китобхонлик анъанасини янада жонлантириш, китоб мутолаасига кенг эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар диққатга сазовордир. 2017 йил сентябр ойида таълим муассасаларида “Мен севиб ўқиган китоб”, “Энг яхши китобхон” танловлари ташкил этилади. Бунинг учун бюджетдан ташқари маблағлар, хайрия маблағлари ҳисобидан 160 млн. сўм ажратилди. Ҳар бир туман марказларида китоб дўконлари очилди ва янги асарлар билан бойитилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 28 июлда қабул қилинган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришнинг янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ташкил этилди. Ушбу марказнинг фаолияти билан боғлиқ асосий вазифаларда, хусусан, миллий ғояни юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, ижтимоий тоифа вакиллари орасида кенг тарғиб қилиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий харакатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.


Назорат саволлари:

  1. Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари Ислом Каримов нечанчи йилда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказиб, унда Тошкентни юксак маданиятли шаҳарга айлантириш масаласини қўйган эди?

  2. Ўзбекистан Республикаси биринчи Президентининг Республика маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармони қачон қабул қилинди?

  3. Ўзбекистон биринчи раҳбари И.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асари қачон чоп этилган?

  4. Ўзбекистонда ўзбек адабиёти тараққиёти тарихининг янги даври қачон бошланди?

  5. Тошкентда ЮНЕСКО раҳнамолигида «Жахон динлари тинчлик маданияти йўлида» мавзуида динлараро мулоқот, халқаро анжуман нечанчи йилда бўлиб ўтди?

  6. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига барпо этилган Адиблар хиёбони майдони қанча ва қайси адиблар ҳайкаллари жой олган?

  7. Мамлакатимизда нечта диний таълим муассасаси фаолият кўрсатади?

  8. 2017 йилда маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситалари соҳасига тааллуқли жами нечта муҳим хужжат қабул қилинди?

  9. Юртимиздаги ижодий уюшмаларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкалаш мақсадида қандай фондлар ташкил этилди?

  10. Ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш мақсадида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус йўналишларини айтиб беринг.


Download 63.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling