9-маъруза электр занжири ва унинг элементлари. Электр занжирларининг асосий қонунлари


Download 368 Kb.
bet4/6
Sana16.03.2023
Hajmi368 Kb.
#1278911
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-маъруза

Электр токининг иши ва қуввати.
Электр токининг иши дейилганда, электр майдонида зарядланган заррачаларнинг (мусбат зарядларининг) потенциали кичикроқ нуқтадан потенциали юқорироқ нуқтага кўчишида бажарилган иш (А) ёки шу ишни бажариш учун сарфланган энергия (W) тушунилади, яъни


(1.11)

Демак, бажарилган иш (ёки сарфланган энергия) кучланиш ток ва вақтнинг ўзаро кўп айтмасига тенг. Бажарилган ишнинг жадаллигини аниқлаш учун қувват тушунчаси киритилади. Электр токининг қуввати вақт бирлигигида бажарилган ишга ёки шу ишни бажариш учун сарфланган энергияга тенг, яъни


(1.12)
SI системасида қувватнинг ўлчов бирлиги сифатида ватт (Вт) қабул қилинган.
1 Вт=1 Ж/1 с, яъни 1 ватт қувват ҳосил қилиниши учун 1 секунд давомида 1 жоулъ иш бажарилиши лозим. Худди шунингдек электр занжирида ўтказгич учларидаги кучланиш 1 В, ток кучи 1 А бўлганида 1Вт қувват сарф бўлади ( ). Амалда қувватнинг қуйидаги ўлчов бирликлари: милливат (мВт) , киловатт (кВт) ва мегаватт (МВт) дан фойдаланилади. Электр занжиридаги токнинг қуввати ваттметр асбоби ёрдамида ўлчанади.

Занжир элементларида эришиладиган қувватни кучланиш билан ҳам, ток билан ҳам ростлаш мумкин. Масалан, узатиш линияларида электр энергиясининг иссиқликка сарфланадиган исфорини камайтириш мақсадида, манба берадиган қувватнинг кучланиши оширилади ва шунга мос равишда ток кучи камайтирилади. Линиядаги ток кучи қанчалик кичик бўлса, кучланишнинг пасайиши ҳам шунчалик кичик бўлади. Натижада линиянинг фойдали иш коэффциенти юқори бўлади:


n= , (1.13)


бу ерда Pист – истеъмолчининг қувват; Рм – манбанинг қуввати.


Электр энергиясининг анча юқори кучланиш билан ўзгармас токда узатиш бирмунча тежамли ҳисобланади. Бунга кучланиши 1500 кВ ўзгармас ток электр узатиш линиялари мисол бўла олади.


Халқаро бирликлар системасида энергия бирлиги қилиб жоулъ қабул қилинган , аммо амалда кило- ватт–соатдан ҳам кенг фойдаланилади 360



Download 368 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling