9-маъруза электр занжири ва унинг элементлари. Электр занжирларининг асосий қонунлари
Download 368 Kb.
|
9-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Манба ва истемольчи қисмларидаги кучланишлар.
Кирхгорфнинг иккинчи қонуни (кучланишлар қонуни) берк электр занжирининг қисмларидан ЭЮК ва кучланишларнинг қандай тақсимланганлигини аниқлашга ёрдам беради. Бинобарин, берк контурдаги барча ЭЮК ларнинг алгебраик йиғиндиси шу контурнинг барча қисмларидаги кучланишлар пасайишининг алгебраик йиғиндисига тенг:
(1.9) Кирхгорфнинг иккинчи қонунига биноан. 1.7-расмда кўрсатилган электр занжирида ЭЮК нинг шартли мусбат йўналиши бўйича (яъни, соат милининг ҳаракат йўналиши бўйича) занжирнинг электр мувозанат тенгламаси: (1.10) Занжирдаги ҳар қандай нуқтанинг потенциали мазкур нуқтанинг занжирдаги ҳолати билан аниқланади. Умумий ҳолда деб ёзиш мумкин. Манба ва истемольчи қисмларидаги кучланишлар. (1.5) ифодани кўринишда қайта ёзиб қуйидаги хулосага келиш мумкин.: ҳар қандай манба ЭЮК ининг бир қисми унинг ички қаршилиги r0 га сарфланади. Шунга кўра манба қисмларидаги кучланиш унинг ЭЮК идаги доимо миқдорга кичик бўлади. У ҳолда 1.4-расмдаги манбанинг аг қисмаларидаги кучланиш бўлади. Манбанинг ички қаршилиги қанча кичик бўлса, у ишлаб чиқараётган электр энергиясининг қуввати шунчалик катта бўлади. Ички қаршилиги бўлган ЭЮК манбалари шартли равишда қуввати чексиз генераторлар дейилади. Бунга ўта катта қувватли (ГЕС. ГРЕС, АЭС ва б) электр станцияларининг генераторлари киради. Агар манба қисмларидан ташқи занжир ажратиб қўйилса, I=0 бўлади. У ҳолда яъни ташқи занжир ажратиб қўйилганда манбанинг кучланиши унинг ЭЮК ига тенг бўлади. Манба билан истеъмолчини бирлаштирувчи линия сими ҳам маълум қаршиликка эга бўлгани сабабли кучланишнинг бир қисми узатиш линиясига сарфланади, яъни Узатиш симининг (линиянинг) узунлиги ортган сари кучланишнинг пасайиши ҳам орта боради. Бунда истеъмолчининг бв қисмиларидаги кучланиш манба қисимларидаги кучланишдан доимо га фарқ қилади, яъни Шунингдек, истеъмолчининг ток истеъмоли, яъни юклама орта борган сари узатиш линиясига кучланишнинг пасаюви орта бориб, истеъмолчи қисмларидаги кучланиш янада пасая боради. Download 368 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling