(21)
Бунда текшириладиган асосий фараз қуйидагидан ташкил топади: танланмали дисперсияларни бир ёки бошқа бош дисперсияларнинг баҳолари билан солиштириладиган деб ҳисоблаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, унда дисперсиялар бир биридан аҳамиятсиз даражада фарқ қилади. Модел бўйича ҳисобланган қиймат тажрибавий билан қониқарли даражада мос тушади ва модел объектга тажриба аниқлиги чегарасида монанд бўлади. Акс ҳолда модел объектга монанд эмас. Дисперсияларнинг фарқлари мезони сифатида баъзан тасодифий катталикларнинг тақсимланиши учун аниқланган Фишер мезони (Ғ – мезон) дан фойдаланилади. Бунда Ғ – тақсимланиш ( тақсимланиш) фақат эркинлик даражалари сонларига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |