2. Моделларнинг монандлигини текшириш
Моделларнинг монанадлик мезонлари. Объектнинг математик модели уни қабул қилинган тахминий ўхшашлик доирасида аниқлаш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам модел ва объектда олинадиган ўзгарувчиларнинг қийматлари бир – биридан фарқ қилади. Бу ерда моделларни ҳақиқий объектга яқинлигини ўрнатиш (моделларнинг монандлини ўрнатиш) масаласи юзага келади. Аввало, монандликка текшириш ва ўрнатишга яқинлашиш учун объект ва моделларнинг мослиги ҳақида хулоса қилишга имкон берувчи мезонларни ишлаб чиқиш зарур. Улар асосан дисперсиявий таҳлил ва қолдиқлар таҳлили усулларига асосланади. Моделларнинг дисперсиявий таҳлили усули қолдиқ катталикларини ўлчаш хатоликларини тавсифловчи катталиклар билан солиштириш учун ишлатилади. Бундай солиштиришдан фойдаланиб, тадқиқодчи моделнинг умумий монандлигини ўрнатгани каби кейинчалик ҳам моделнинг аҳамиятсиз аъзоларини ўчириш ёрдамида уни соддалаштиради. Бунинг учун жавобнинг қийматлари модел бўйича ҳисобланадиган ёйилма ва тажриба маълумотларининг ёйилмасига мувофиқ тавсифланувчи квадратлар йиғиндиси катталиклари ҳисобланади:
(11)
Do'stlaringiz bilan baham: |