9-маъруза. Шовқинбаржош кодлаш таснифи ва параметрлари. Чизиқли ва блокли кодлар


Download 0.96 Mb.
bet1/5
Sana20.01.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1103544
  1   2   3   4   5
Bog'liq
n0ghFKioA6D8ZrWGHxJfyoZ5mBSOTfPBUZ34aA23

9-маъруза. Шовқинбаржош кодлаш таснифи ва параметрлари. Чизиқли ва блокли кодлар

  • 9-маъруза. Шовқинбаржош кодлаш таснифи ва параметрлари. Чизиқли ва блокли кодлар

РЕЖА

  • Шовқинбардош кодларнинг тавсифлари.
  • Шовқинбардош кодлар классификацияси
  • Шовқинбардош кодларнинг параметрлари
  • Чизиқли ва блокли кодлар
    • Шовқинбардош код
  • Шовқинбардош код деб – хато қабул қилинган разрядларни аниқлайдиган ва тўғрилайдиган кодга айтилади.
  • Бундай кодлар қуйидаги принципга асосланиб тузилади: n разрядли кодли комбинациялар сони N та бўлсин.
  • Лекин ахборот узатиш учун эса фақатгина улардан таси иштирок этади ва улар рухсат этилган комбинациялар дейилади.
  • N – Nр таси эса ман қилинган кодли комбинациялар дейилади.
  • Агар узатиш томонидан рухсат этилган кодли комбинация узатилса ва унга халақит таъсир қилса, бунинг натижасида қабул қилиш томонидан бошқа ман қилинган кодли комбинация қабул қилинади. Бу эса узатилган кодли комбинациянинг хато қабул қилинганлигини кўрсатади.
  • Масалан, рухсат этилган кодли комбинациялар бир – биридан иккита разрядга фарқ қилсин.
  • Яъни код масофаси d = 2: 0011, 0110, 1001, 1010, 1100, 0101 ва хоказо 0111 – бу комбинация ман қилинган кодли комбинацияни хато қабул қилинганлигидан далолат беради.
  • Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, шовқинбардош кодларни хосил қилиш учун ортиқча разрядли кодлар ишлатилади.
  • Масалан 8 та комбинацияли код учун 4 та разрядли код ишлатилади. Аслида оддий код орқали кодлаштиришда 8 та комбинация учун атиги 3 та разряд (23= 8) етарлидир.
    • Шовқинбардош код
  • Шовқинбардош кодлар қуйидаги вазифаларда қўлланилиши мумкин:
  • Хатони аниқловчи кодлар;
  • Хатони аниқловчи ва тўғриловчи кодлар.
  • Хатони аниқловчи кодлар учун минимал код масофаси қуйидаги тенгсизликни қаноатлантириши лозим:
  • d0 ≥ tА + 1
  • d0 – минимал код масофаси ёки Хэмминг масофаси;
  • tA – аниқланадиган хатолар сони.
  • Хатони тўғриловчи кодлар учун минимал код масофаси қуйидаги тенгсизлик бажарилганда ўринли бўлади:
  • d0 ≥ 2 tТ + 1
  • tт - кодли комбинациялардаги тўғриланувчи хатолар сони.
  • Минимал масофанинг ортиши билан кодларнинг коррекциялаш хусусияти ортиб боради.
    • Шовқинбардош кодларнинг қўлланилиши

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling