Ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти – бу акциялари номланган (эгаси ёзилган) ва улар фақат АЖ таъсисчилари ўртасида тақсимланган жамиятдир.
Корпорация атамаси лотинча «Корпоратио» сўзидан олинган бўлиб, бирлашма, ҳамжамият маъносини беради. Корпорация йирик акционер жамиятлар бирлашмаси ҳисобланиб, бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи-ларни бирлаштиради. Натижада ишлаб чиқариш монополлашади.
Фойда олмайдиган ташкилотлар. Бозор шароитида бундай турдаги ташкилотларга фойда олиш мақсадида ҳаракат қилмайдиган касаба уюшмалари, клублар, мачитлар, касалхона, коллежлар, хайрия жамиятлари ва бошқалар киради.
Кооперативлар. Кооперативлар ўз аъзоларининг ресурсларини фойда олиш мақсадида бирлаштириш асосида вужудга келади.
ДАВЛАТ КОХОНАЛАРИ
давлат корхоналарини учта гуруҳга бўлиш мумкин:
- буджет корхоналари;
- давлат ишлаб чиқариш корхоналари;
- аралаш компаниялар.
Буджет корхоналари – давлатнинг вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатувчи ҳамда давлат буджети ҳисобидан молиялаштирилувчи ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигига ега бўлмаган корхоналар. Улар ўзларининг ҳолати бўйича давлатнинг маъмурий-бошқариш тизимига киради ва бирон-бир вазирлик, маҳкама ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига бевосита бўйсунади ёки уларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Барча даромад ва харажатлари давлат буджети орқали ўтиб, олинган фойдасидан солиқ тўламайди.
Давлат ишлаб чиқариш корхоналари – хўжалик фаолияти билан бирга давлат томонидан белгиланган доирада бошқариш ва тартибга солиш вазифаларини ҳам бажарувчи, алоҳидалашган мол-мулкка ега бўлган корхоналар.
Аралаш компаниялар – давлат ва хусусий омонатчиларнинг акцияларини бирлаштириш асосида ташкил етилган акциядорлик жамиятлари ва мажбуриятлари чекланган ширкатлар шаклидаги корхоналар.
Концерн – бу ишлаб чиқариш диверсификацияси,
Консорциум – бу аниқ иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган корхоналарнинг муваққат бирлаш-масидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |