9-мавзу: Глобал коррупция ижтимоий маданий инқироз оқибати Мавзу режаси


Download 343.97 Kb.
bet3/7
Sana04.05.2023
Hajmi343.97 Kb.
#1424187
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9-мавзу.Глобал коррупция ижтимоий маданий инқирознинг оқибати

Сайлов тизими орқали курашиш —демократик давлатларда сайланган вакилларни коррупсия учун жазолашнинг асосий усулларидан бири кейинги сайловларда унга овоз бермаслик ҳисобланади. Коррупсияга сайловлар орқали таъсир ўтказиш энг самарали усул ҳисобланади.
Коррупсияга қарши курашда юқори натижаларга эришган Шветсия, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупсияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш коррупсияга қарши курашда муҳим ўрин эгаллайди.
Бунда Конституциявий назорат органлари, ҳуқуқ-тартибот органларининг аҳамияти ортади. Яъни, коррупсияга олиб келиши мумкин бўлган нормаларни конституциявий назорат органи томонидан конституцияга зид деб топиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш каби методлардан унумли фойдаланиш ушбу давлатларни коррупсия даражаси жуда паст бўлган давлатлар қаторига олиб чиққан. Биз қуйида Сингапур давлатида коррупсияга қарши курашда қўлланилган усуллар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Сингапур давлати 1965 йил мустақилликка эришгач коррупсия даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторида турар эди. Лекин бу иллатга қарши ўтказилган бир қатор тадбирлар бу давлатда коррупсиянинг минимал даражага тушишига олиб келди. Биринчи навбатда бу эрда бюрократик жараёнлар энгиллаштирилиб суд тизимининг мустақиллиги оширилди (судяларнинг даромадлари ва имтиёзларини ошириш эвазига). Шу билан бирга коррупсия жиноятлари учун санксиялар оғирлаштирилиб, фуқароларга коррупсияга қарши жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишда бош тортганлиги учун жуда катта молиявий санксиялар белгиланди. Бир қатор давлат идораларида оммавий “тозалашлар” ўтказилиб бу жараёнлар телеканаллар орқали бутун мамлакатга намойиш қилинди. Юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси Сингапурни қисқа муддатларда коррупсия даражаси энг паст мамлакатлар рўйхатида илғор давлатлар қаторига олиб чиқди. Шунингдек, давлат хизматчисининг аҳлоқ стандартларига риоя этишини қаттиқ назорат остига олиш ҳам Сингапур давлатида коррупсияга қарши курашда муҳим дастаклардан бири бўлиб хизмат қилади.
жиноятчилик, коррупсия бизнинг ўз хавфсизлигимизга ҳам, халқаро хавфсизликка ҳам таҳдид солувчи реал манбадир. Бинобарин, мазкур ҳодисага қарши кураш масалалари биргина бизга тааллуқли эмас. Шунинг учун ҳам биз жиноятчилик ҳақида бутун жаҳон ҳамжамияти қайғурмоғи лозим. Суверен Ўзбекистон халқи ва раҳбарияти эса улар билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр ва буни дунёни поклаш, унинг хавфсизлигини таъминлаш ишига қўшилган ҳисса, деб билади.
Жиноятчи унсурларнинг хўжалик муносабатлари тизимини шакллантириш жараёнида фаол ва хуфёна иштирок этиши жамиятда ахлоқсизлик вазиятини туғдириши, бу эса ўз навбатида, мамлакат учун ҳам, жаҳон ҳамжамияти учун ҳам номақбул жиноий бозор иқтисодиётининг алоҳида тури шаклланишига олиб келишини кейинчалик БМТ томонидан ҳам тан олиниб, 2003 йил 9 декабрда Мексиканинг Мерида шаҳрида коррупсияга қарши курашишда давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш мақсадида 3 кун давом этган конференция ташкил этилди. Бу конференция давомида 100 дан ортиқ давлат томонидан Коррупсияга қарши ҳақаро конвенсия имзоланди. Конференциянинг биринчи иш куни (9 декабр) БМТ томонидан бутун дунёда коррупсияга қарши кураш куни деб эълон қилинган. Ушбу конвенсиянинг қабул қилиниши ва кучга кириш (2003 йил 31 октябр) дунё мамлакатларининг коррупсияга қарши курашдаги ҳамкорлигини янги поғонага кўтарди.
Конвенсияда коррупсиянинг ривожланиши уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа жамият учун хавфли бўлган салбий омилларга қарши курашга улкан тўсиқ бўлиши мумкинлигига алоҳида урғу берилган.
Ушбу Конвенсиянинг мақсади қуйидагилардан иборат:
— коррупсияга қарши қаратилган юқори самарали чора тадбирларни қабул қилиш ва уларни мустаҳкамлаш;
— коррупсияга қарши курашда ҳалқаро ҳамкорликни кенгайтириш, энгиллаштириш ва қўллаб қувватлаш.
Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Коррупсияга қарши конвенсиясига 2008 йил 7 июлдаги ЎРҚ-158-сонли Қонуни билан қўшилган бўлиб, ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги коррупсиянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа Иштирокчи-давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгилаб қўйилган.
Ушбу Конвенсияда назарда тутилган ва коррупсия сифатида эътироф этилиши мумкин бўлган қилмишлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари билан жиноий қилмиш сифатида таъқиб қилинади.
Коррупсияга қарши курашда жаҳон мамлакатлари тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики фақатгина жиноий қонунчиликни оғирлаштириш йўли билан бу салбий иллатга қарши курашиб бўлмайди (ХХР да жуда кўп миқдорда пора олганлик учун ўлим жазоси мавжуд). Бу иллатни энгиш учун биринчи навбатда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқаролик институтлари фаолиятини кучайтириш лозим бўлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 9 декабр – “Коррупсияга қарши кураш куни” деб эълон қилинган ва ҳар йили ушбу сана кенг нишонланади. 2003 йилнинг ушбу санасида БМТнинг Коррупсияга қарши кураш конвенсияси имзоланган. Мазкур ҳужжат уни имзолаган давлатлардан пора олиш, бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва коррупсия ортидан бойлик орттириш кабиларни жиноят деб белгилашни талаб этади.
Ушбу Конвенсияда коррупсияга шундай таъриф берилади: “Коррупсия — бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур этказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. Ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатий назар, барча мамлакатларда учрайди. Коррупсия паст иқтисодий кўрсаткичларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, камбағаллик даражасини камайтириш ва ривожланишни таъминлаш учун энг катта тўсиқ ҳисобланади”.
Мамлакатимизда “Коррупсияга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган. Президент томонидан 2017 йил 3 январда тасдиқланиб, 4 январдан кучга кирди. Қонун 34 моддадан иборат. Ушбу қонуннинг 4-моддасида коррупсияга қарши курашишнинг асосий принциплари, яъни:

  • Коррупсияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • қонунийлик;

  • фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

  • очиқлик ва шаффофлик;

  • тизимлилик;

  • давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;

  • коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;

  • жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Қонуннинг 5-моддада эса коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари берилган.

  • Коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

  • давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

БМТнинг Коррупсияга қарши курашиш конвенсиясига аъзо давлат сифатида мамлакатимизда коррупсияга қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, сўнги йилларда бу борада миллий қонунчилигимизда мукаммал ҳуқуқий база шакллантирилди.
Коррупсияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари Поркуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Адлия, Ички ишлар, Далвт божхона хизмати ҳамда ОАВлари ва фуқаролик институтлари ўртасида ҳамкорликни таъминлаш бу борадаги асосий вазифалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтиришга, коррупсияга қарши курашиш соҳасида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадларига хизмат қилмоқда. 
Қонунда коррупсия, коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик, манфаатлар тўқнашуви каби ибораларнинг мазмуни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. 
Қонун асосида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг«Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун моҳияти, мақсади билан мамлакатимизда коррупсияга қарши курашнинг янги босқичини бошлаб берди.
Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид давлат дастурида ҳам коррупсияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупсияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар белгиланганлиги алоҳида қайд этилди. 
Қонун нормаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида юқорида кўрсатилган Президентимиз қарори билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупсияга қарши курашиш бўйича давлат дастури, Коррупсияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби тасдиқланди. 
Давлат дастури 51 банддан иборат чора-тадбирларни қамраб олган. Унда коррупсияга бевосита ёки билвосита қарши қаратилган, унинг тизимли сабаблари ва шароитларини олдини олишга йўналтирилган 10 қонун, қатор қонуности ҳужжатлари, чора-тадбирлар режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, туркум тарғибот тадбирларини амалга ошириш кўзда тутилган. 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бошқармаларида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда коррупсияга оид хуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 
Қонундан кўзланган мақсад коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Ҳужжатда “коррупсия”, “коррупсион ҳуқуқбузарлик”, ва “манфаатлар можароси” каби тушунчаларга изоҳ берилган.
Қонун ҳужжатида коррупсияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари сифатида:
- қонунийлик;
- фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги;
- очиқлик, шаффофлик ва тизимлилик;
- давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги;
- коррупсиядан огоҳлантириш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича чоралар устуворлиги келтириб ўтилган.
Шу муносабат билан Коррупсияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан “Коррупсиясиз таълим” деб номланган рангли, ўқув кўргазма нашр этилиб, республикамиздаги барча таълим муассасаларига этказилди. Жумладан, бизнинг вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳам мазкур кўргазма билан таъминланди. Бундан кўзланган асосий мақсад:
- ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупсиядан огоҳлантириш бўйича чораларни амалга ошириш;
- коррупсион ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, улар оқибатлари ва келтириб чиқарган шароитларни бартараф этиш ҳамда коррупсион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун муқаррар жазолаш тамойилини татбиқ этишдан иборатдир.
Таълим муассасаларида коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари Қонуннинг 16-, 17-, 18-моддаларида ўз ифодасини топган. Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган, ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатидан этук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупсияга йўл қўймайдилар.
Бас, шундай экан, ўзимизга хулоса қилишимиз, фарзандларимизни ҳалоллик, поклик каби энг юксак идеаллар руҳида тарбиялашимиз, коррупсиянинг ҳар қандай кўринишини бартараф этиш учун биргаликда курашишимиз бугуннинг энг долзарб вазифасидир.

КОРРУПСИЯ – жамият тараққиёти, барқарорлиги ва хавфсизлиги учун улкан таҳдиддир. Коррупсия интернатсионал жиноят бўлиб, ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан таҳдид, жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини эмирувчи жиноий-иллатдир. Халқнинг давлат бошқарув идораларига ишончини сўндирадиган, азалий эзгу мақсадлар билан йўғрилган ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантирувчи, қолаверса жамият ва давлат ўртасидаги узвий алоқани буткул узиб қўювчи қора кучдир.


Давлатимиз томонидан Коррупсияга қарши кураш бўйича кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. 2008 йилда БМТнинг 2003 йил 13 октябрдаги «Коррупсияга қарши» Конвенсиясини ратификатсия қилиниши ва ушбу конвенсияга Ўзбекистон Республикаси қўшилиши тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниши катта аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида Коррупсияга қарши курашнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябр) қўшилдик. Бундан ташқари, сўнгги йилларда коррупсияга қарши курашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган Бюджет ва Божхона кодекслари (янги таҳрирда), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди. Буларнинг бари том маънода давлатимиз тинчлигини ва халқ фаровонлигининг ҳуқуқий гаровидир.
2017 йил 4 январ куни Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун кенг жамоатчилик томонидан катта қувонч билан кутиб олинди. Сабаби, бундан олдин айнан Коррупсия ва унга қарши кураш соҳасидаги амалий чора-тадбирлар мазмун-моҳиятини тубдан ёритиб берувчи ва давлат органларининг умумий ҳолатда вазифа ва мажбуриятларини узвий ҳолатда белгиловчи норматив-хуқуқий ҳужжат мавжуд эмас эди. Қонун ижтимоий-адолат руҳида тузилган бўлиб, ислоҳотлар самарадорлиги ва натижадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни ўрганиб, халқаро амалиёт билан таққослаш ва уни одамларимиз, айниқса, жойлардаги тадбиркорлар, жамоатчилик ташкилотлари билан кенг муҳокама қилиш асосида ишлаб чиқилди. Шунингдек, жамиятда коррупсияга қарши кураш бўйича барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ҳокимияти органлари қолаверса ҳар бир фуқаро масъул эканлигини чуқур изоҳлайди.
Аҳамиятли томони, Қонун барча давлат органлари ва жамоат бирлашмалари ўзаро бааҳамжиҳатликда фаолият юритиши лозимлигини, шахсларни бирлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг давлат идоралари билан биргаликда иш олиб бориши ва ҳуқуқий тарғибот самарадорлигини кучайтиришни тақазо этмоқда. Чунки фақат кучли фуқаролик жамияти барпо қилиб ва астойдил курашибгина коррупсиянинг олдини олишга эришишимиз мумкинлиги яна бир карра эслатилди.
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Қонунда алоҳида боб билан белгиланди ва мазкур иллатга қарши курашиш  соҳасида фақат айрим давлат идоралари эмас, балки ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши лозимлиги ва ўзини бу борада масъул эканини ҳис этиб ҳаракат қилиши даркорлиги кўзда тутилди. Бинобарин фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг коррупсияга қарши курашишда иштирок этиши тартибга солинган. Унга кўра, ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади,  аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда қатнашади. Шунингдек, улар бу борада жамоатчилик назоратини амалга ошириши, коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Коррупсия муаммосига қарши курашишда ҳуқуқий саводхонлик, одамларни ҳалол меҳнат қилишга ундаш, ёшларда ўз билими, куч-ғайрати ва ижодий қобилияти билан юксак марраларга эришиш ҳиссини тарбиялаш, барча бўғиндаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларида, фуқароларда коррупсияга нисбатан тоқатсизлик маданиятини шакллантиришнинг аҳамияти жуда катта. Шу жиҳатдан “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратади, жамиятдаги сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий тизим салоҳиятини юксалтириб энг муҳими, халқимизнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.


Коррупсияга қарши кураш бўйича халқаро қонунлар ва уларнинг Ўзбекистонда ратификатсия қилишнинг аҳамияти.


Халқаро тажрибадан маълумки, давлат хизматчилари учун стандарт тақиқлашлар, чеклашлар ва низомлар барча ривожланган мамлакатлар қонунларида мавжуд. Биз қуйида бир неча давлатларнинг коррупсияга қарши курашиш борасидаги чора ва услублари ҳақида тўхталамиз.

Download 343.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling