9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари режа


Download 292.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana02.04.2023
Hajmi292.1 Kb.
#1319214
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9-мавзу. Маъруза матни



9-МАВЗУ. ГЛОБАЛЛАШУВ ВА ГЛОБАЛ МУАММОЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ 
ЖИҲАТЛАРИ 
РЕЖА: 
1. Глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши.
2. Глобал ривожланиш моделлари. 
3. Замонамизнинг глобал муаммолари. 
ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: глобаллашув, глобал муаммолар, замонамизнинг 
глобал муаммолари, прогноз моделлар, демографик, энергетик, хом ашѐ муаммолари, 
уруш ва тинчлик муаммоси, экологик муаммо, терроризм. 
1. Бугунги кунда замонамизнинг глобал муаммолари деб аталувчи муаммолар 
ҳақида эшитмаган одамни учратиш қийин. Бу муаммоларга демографик, энергетик, хом 
ашѐ муаммолари, уруш ва тинчлик муаммоси, экология ва бошқалар киради. Албатта, 
ушбу муаммолар илгари ҳам мавжуд эди, лекин фақат ХХ асрдагина улар глобал 
муаммоларга айланди. Инсоният тарихида мавжуд бўлган олдинги шунга ўхшаш 
муаммолардан улар шуниси билан фарқ қиладики, мазкур муаммолар планетар характерга 
эга. ХХ арснинг 40-йиллардаѐқ К.Ясперс шундай деб ѐзган: «Барча мавжуд муаммолар 
дунѐ муаммолари бўлиб қолди, вазият - умум инсониятнинг вазиятига айланди»
1
. Бугунги 
кунда дунѐда бўлаѐтган ҳар бир ҳодиса, у экологик танглик бўладими, урушми, очликми, 
энергетик ва бошқа ресурсларнинг камайиб кетишими, маданиятдаги тангликми ѐки 
демографик тангликми бундан қатъий назар улар энди локал, маҳаллий, миллий 
муаммолар бўлиб қолмай планета миқѐсидаги глобал хусусият касб этмоқда. 
Глобал муаммолар - бу шундай муаммоларки, улар бутун инсониятнинг 
манфаатларига дахл қилади, унинг келажагига хавф солади ҳамда улар бутун 
халқаро ҳамжамиятнинг иштироки билангина ҳал этилиши мумкин. 
ХХ асргача мавжуд бўлган муаммолар ҳеч қачон бутун планета ҳамжамиятининг 
мавжудлигига хавф солмаган. Глобал муаммолар ХХ аср маҳсулидир ва уларнинг пайдо 
бўлиши инсон фаолияти билан боғлиқ. Глобал муаммоларнинг пайдо бўлишининг сабаби 
инсон фаолияти билан бугунги табиатдаги ва жамиятдаги аҳвол ўртасидаги қарама-
қаршиликнинг ўсиб боришидир. 
Ушбу сабаб, ўз навбатида бир қатор ички сабабларга бўлинади: 
4. «Жамият-табиат» тизимидаги қарама-қаршиликлар билан боғлиқ сабаблар. 
5. Жамиятнинг ўзининг ичидаги ижтимоий тузилмалар (индивидлар, ижтимоий 
гуруҳлар, давлатлар ва халқаро тузилмалар) ўртасидаги қарама-қаршилик билан 
боғлиқ сабаблар. 
Ушбу сабабларнинг моҳияти нимадан иборат? 
1. ХХ асргача табиий бойликларни ўзлаштириш ва табиатга таъсир кўрсатиш локал 
хусусиятга эга эди. ХХ асрда инсоннинг хўжалик фаолияти планетар миқѐсларга 
кўтарилди. Табиатга тушувчи антропоген юклар шу қадар кўпайдики, улар янги геологик 
кучга айланди (В.И.Вернадский). Бу куч планетанинг бутун қиѐфасини ўзгартиришга, 
биосферада ортига қайтмас сифат ўзгаришларига олиб келишга қодир. Бу ўринда озон 
қатламининг бузилганлиги ѐки тропик ўрмонларнинг йўқ қилинганлигини эслашнинг ўзи 
кифоя. Вазият шундайки, инсоннинг ўзининг яшаб қолиши ҳақидаги масала кун тартибига 
қўйилган. 
2. Ижтимоий ривожланишидаги нотекислик, мустамлакачилик, шунингдек, дунѐ 
бойликларини истеъмол қилиши ва тақсимлашдаги адолатсизлик шунга олиб келдики, бой 
ва камбағал мамлакатлар пайдо бўлди. Бу ҳол собиқ мустамлака ва ривожланаѐтган 
мамлакатларнинг қолоқлиги ва шу билан боғлиқ бўлган очлик, саводсизлик каби глобал 
муаммоларни туғдирдики, бу ўз навбатида инсоният олдига ана шу узилишни йўқотишга 
қаратилган янги тартибни яратишдан иборат глобал муаммони қўяди. 
1
Ясперс К. Смысл и назначение истории. М., 1994. 141-б. 


Ижтимоий ривожланишдаги ана шу нотекислик урушларга ҳам сабаб бўлди. Бироқ 
ХХ асргача давлатлар ўртасидаги низолар ва уларнинг оқибатлари локал-минтақавий 
хусусиятга эга эди. ХХ аср жаҳон урушларини юзага келтирди. Ҳозирги қурол-
яроғларнинг хусусиятини ҳисобга оладиган бўлсак, учинчи жаҳон уруши юз бергудек 
бўлса, бўлса, бутун инсоният йўқ қилиниши масаласи пайдо бўлади. Шу сабабли халқлар 
ва давлатларнинг тинч-тотув яшашлари инсониятнинг глобал муаммосига айланиб қ-
олмоқда. 
Илгари маълум бўлган глобал муаммолар (демографик, экологик, озиқ-овқат ва 
ҳоказо) билан бир қаторда ХХ аср охирида ва ХХI аср бошида глобал муаммолар 
хусусиятига эга бўлган янги хавфлари юзага келди: халқаро терроризм, халқаро уюшган 
жиноятчилик ва бошқалар. 
Ана шундай ўзига хосликлар туфайли глобал муаммоларни халқаро 
ҳамжамиятнинг иштирокисиз ҳал қилиш мумкин эмас. Уларни ҳал этишнинг зарур шарти 
инсониятнинг якдиллиги бўлиб, бу ўз навбатида интеграциянинг ўсиши ва жаҳон 
ҳамжамиятида бир-бирини тушунишнинг ортиб боришини тақозо қилади.

Download 292.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling