9-Mavzu. Iqtisodiyotda Tovar va Pul


Download 2.67 Mb.
Sana04.11.2023
Hajmi2.67 Mb.
#1748062
Bog'liq
Iqtisodiyotda tovar va pul


9-МАВЗУ: ИҚТИСОДИЁТДА ТОВАР ВА ПУЛ
Режа:
1.Ижтимоий хўжалик шакллари ва уларнинг ривожланиши
2. Товар ва унинг хусусиятлари
3.Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари

Ijtimoiy xo’jalik shakllari va ularning belgilari

Ижтимоий хўжалик — инсоният жамияти тараққиётининг алоҳида узоқ даврлари давомида ишлаб чиқаришнинг мақсадини анча тўлиқ ифодалаб қоладиган, барқарор умумий белгиларга эга бўлган ва ривожланишида маълум бир қонуниятларга асосланган хўжалик юритишнинг барқарор турларидир.


Натурал хўжалик белгилари:
ишчи кучининг ҳаракатчанлиги чекланган.
меҳнат тор доирада ижтимоий характерга эга бўлган;
ишлаб чиқариш билан истеъмол ўзаро мос келиб, бевосита хўжалик ичида бир-бири билан богланган;
ишлаб чиқариш биқиқ характерга эга бўлиб, ишлаб чиқарувчиларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўйсиндирилган;
меҳнат тақсимоти етарлича ривожланмаган;
Товар хўжалигининг белгилари:
ижтимоий меҳнат тақсимотининг мавжуд бўлиши; ишлаб чиқарувчиларнинг мулк эгаси сифатида бир-биридан алоҳидалашуви;
маҳсулотларнинг бозор учун эркин айрибошлаш мақсадида ишлаб чиқарилиши.
Ижтимоий меҳнат тақсимоти — бу меҳнатнинг бир туридан бошқа турларининг ажралиб чиқиши, яъни ишлаб чиқарувчиларнинг бирон - бир маҳсулот турини ишлаб чиқаришга ихтисослашувидир.
Хусусий мулкнинг пайдо бўлиши ишлаб чиқарувчиларнинг алоҳидалашувини тақоза қилиб қўйган.
Товар деб, айирбошлаш учун яратилган ва маълум бир нафлиликка эга бўлган маҳсулотга айтилади.
Маҳсулотнинг захираларда турган, ички истеъмол учун фойдаланиладигаи ва қайтадан ишлаб чиқаришга жалб қилинадиган қисми товарга айланмайди. Товарнинг хусусиятлари
Алмашув қийматига эга — бу бир товар бошқасига муайян миқдорий нисбатларда айирболанишида намоён бўлади
Нафлиликка эга — бу товарларнинг кишиларнинг бирор -бир эҳтиёжини қондиришида куринади.
Қиймат ўлчови вазифаси — бунда товар (хизмат)нинг алмашув қиймати пул воситасида ҳисобланади ва баҳоланади. Шунингдек, иқтисодий ресурс сарф-харажатлари ва даромадларни ҳисоблашнинг ягона ўлчов бирлиги ҳам пулдир.
Муомала воситаси вазифаси —бунда пул товарлар муомаласи жараёнида воситачи сифатида майдонга чиқади.
Тўлов воситаси вазифаси — товарлар насияга тулов муддати кечиктириб сотилганда ва турли хил тўлов мажбуриятлари амалга оширилганда пул бу вазифани бажаради.
Жамғариш вазифаси - пул муомаладан чиқариб олинганда бу вазифани бажаради. Реал равишда олтин пул ва олтин буюмлар бойлик туплаш вазифасини бажаради.
Жаҳон пули вазифаси — олтин пулга тегишли. Баъзи нуфузли валюталар ҳам идеал равишда бу вазифани бажариши мумкин.
Пулнинг вазифалари:
Пулнинг харид қуввати (F) товар ва хизматларнинг нархига (P) боғлиқ бўлиб қуйидаги формула билан аниқланади:
F=1/P
Сотиб олиш лаёқати нархлар даражасига тескари мутаносибликда жойлашади.
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РAҲMAT
Download 2.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling