9-мавзу. Корхона фаолиятининг молиявий натижалари (2 соат)


Download 61.25 Kb.
bet5/6
Sana01.03.2023
Hajmi61.25 Kb.
#1238356
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9 мавзу маъруза

4. Корхона рентабеллиги
Хўжалик фаолияти самарадорлигининг умумлаштирувчи мезон кўрсаткичи рентабелликдир.
Рентабеллик - хўжалик фаолиятининг самарадорлик даражасини билдирувчи кўрсаткичлардан бири бўлиб, у ма`лум вакт (йил,ой,квартал) давомида ишлаб чиқариш фаолиятининг фойдалилиги (ёки зарарлилигини) кўрсатади.
Корхона рентабеллиги олинган фойдани килинган сарфларга таккослаш оркали аникланади ва у фоизларда ўлчанади.
Рентабеллик назариясида унинг бир канча турлари мавжуд бўлиб, улар жумласига куйидагилар киради:
" сотиш рентабеллиги;
" асосий фаолият рентабеллиги;
" хусусий капитал рентабеллиги;
" асосий капитал ( фондлар ) рентабеллиги;
" перманент капитал рентабеллиги;
" айланма капитал рентабеллиги;
" карзга олинган капитал рентабеллиги;
" реал асосий капитал рентабеллиги;
" инвестирланган капитал самарадорлиги.
1. Сотиш рентабеллиги деганда, хар бир сотилган махсулот суммасига канча харажат килинганлик даражаси тушунилади.
Демак, бу кўрсаткич сотилган махсулот киймати билан ана шу махсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларни таккослаш асосида юзага келади. Бундай коэффициент бахолаш сиёсатидаги ўзгаришларни ва сотилган махсулот таннархини назорат килиш бўйича корхонанинг кобилиятини тавсифлайди.
Сотиш рентабеллигини куйидаги формула оркали ифодалаш мумкин

2.Асосий фаолият рентабеллиги- ишлаб чиқаришнинг фойдалилиги, натижалилигидир. Бу кўрсаткич ишлаб чиқариш самарадорлигини тавсифлайди ва куйидагича ифодаланади



3. Хусусий капиталнинг рентабеллиги - корхона (фирма), тармок хусусий капиталининг фойдалилиги ва натижалилигидир. У куйидаги формула ёрдамида аникланади



Бундай коэффициент хусусий капиталдан фойдаланиш даражасини, я`ни корхона томонидан хусусий капиталнинг ўртача кийматига канча соф фойда олинганлигини кўрсатади


4.Асосий капитал (фондлар) рентабеллиги - асосий фондлар ва бошка оборотдан ташкари активларнинг фойдалилиги. У куйидагича аникланади.





Download 61.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling