Auditda muhimlik darajasini aniqlash
Download 195.5 Kb.
|
audit
- Bu sahifa navigatsiya:
- Kirish
Auditda muhimlik darajasini aniqlashReja:
1. Muhimlik tushunchasi va uning auditdagi ahamiyati 2. Muhimlik darajasi, uni aniqlashda qo’llaniladigan asosiy ko’rsatkichlar tizimini shakllantirish tartibi3. Auditorlik riski tushunchasi, auditorlik risklarining maqbul to’plami va unga ta’sir ko’rsatadigan shart-sharoitlar va muhimlik darajasi bilan bog’liqligi.Xulosa Foydalanilgan adabiyotlar KirishМавзунинг долзарблиги. Ҳозирги даврда аудиторларга иш натижалари бухгалтерия ҳисобида акс эттириладиган турли иқтисодий субъектларни фаолиятини баҳолаш усулларига янгича, замонавий ёндашувлар жуда зарур. Демак, ушбу илмий-амалий муаммолар юзасидан аудиторлик фаолиятининг сифатини яхшилаш, уни ташкил этиш ва ҳар томонлама таъминлаш борасида қатъий бурилиш ясаш лозим. Аудиторлик фаолияти далолат вазифасини бажаришда, яъни молиявий ҳисоботнинг ҳақиқийлигини баҳолашида, уларнинг тўғрилигини текшириб чиқишда жиддий муаммолар юз бермоқда. Ҳар бир иқтисодий субъектда тегишли мутахассислар томонидан барпо этиладиган бухгалтерия ҳисоби тизими нисбатан арзон бўлиши ҳамда молия-хўжалик операциялари ва иқтисодий воқеалар ҳисобда ўз вақтида, тўғри акс этиши кафолатланиши лозим. Бу тамойиллар ва қоидалар бухгалтерия ахбороти тўғри шаклланишига баҳо беришга мезон бўлгани учун ҳар қандай аудитор уларни баҳолай олишлари даркор. Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: «Биз аввало иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасидаги ишларимизни янада чуқурлаштириш, унинг соҳа ва тармоқларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш бўйича бошланган ишларни жадаллаштиришимиз керак. Тармоқлар ва ҳудудларни модернизация қилиш, улар нинг рақобатдошлик даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим». Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётининг жадал равишда ривожланиши мустақил Республикамизнинг иқтисодий тараққиёти учун жаҳон хўжалигига интеграциялашув жараёнини тақозо қилмокда. Аудиторлик хизмати хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини атрофлича текшириб, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни аниқлаш билан бирга уларни бартараф этиш, маромига етказиш бўйича тавсиялар бериб, йўл-йўриқларни кўрсатади. Ушбу жараёнда аудиторлик ташкилотлари муҳимлик даражасини тўғри белгилаши зарур ҳисобланади. Зеро муҳимлик даражаси аудит иш вақтини тўғри тақсимлаш, аудиторларнинг жавобгарлик даражаларини белгилашда муҳим ўрин тутади. Аудиторлик ташкилотларида муҳимлик даражасини белгилашнинг услубий асосларини тадқиқ қилиш ва бу борадаги муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш курс иши мавзусининг долзарблигини белгилайди. Курс ишининг предмети бўлиб, аудиторлик текширувида муҳимлик даражасини аниқлаш бўйича услубий қоидалар ҳисобланади. Курс ишининг объекти сифатида “Iqtidor audit inform” аудиторлик ташкилоти маълумотлари олинди. Ишнинг мақсади аудиторлик текширувида муҳимлик даражасини аниқлашнинг услубий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Мақсадга эришиш учун, қуйидаги устивор вазифалар белгилаб қўйилди: - иқтисодиётни модернизациялаш шароитида муҳимлик даражасини аниқлашнинг зарурлиги ва ахамиятини назарий асосларини тадқиқ қилиш; - аудиторлик текширувида муҳимлик даражасининг тутган ўрнига баҳо бериш; - муҳимлик даражасини аниқлаш услубиётини тадқиқ қилиш; - муҳимликнинг таваккалчилик даражаси, аудиторлик амаллари ва танлаш кўламига боғлиқлигини илмий жиҳатдан асослаш; - аудиторлик муҳимлик даражасини қўллашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Курс иши мавзусининг назарий аҳамияти берилган хулоса ва тавсиялар, аудиторлик текширувида муҳимлик даражасини аниқлашни халқаро талаблар асосида ташкил этилишига имконият яратади. Kурс иши мавзусининг амалий аҳамияти унда келтирилган натижалардан муҳимлик даражасини баҳолаш борасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда, олий ўқув юртларида амалий қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин. Download 195.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling