9-мавзу Yonilg`i haqida umumiy tushuncha. Yonilg`ini yonish turlari


Download 102.15 Kb.
bet1/5
Sana02.06.2024
Hajmi102.15 Kb.
#1839058
  1   2   3   4   5
Bog'liq
9-мавзу (4) (3)


9-мавзу Yonilg`i haqida umumiy tushuncha.Yonilg`ini yonish turlari
Режа :

  1. Қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда иссиқлик техникаси қурилмаларининг иссиқлик манбалари.

  2. Ёнилғи турлари ва таркиби.

  3. Ёнилғи хоссалари.

  4. Қурилиш материаллари саноатида ишлатиладиган ёнилғи турлари


§1.Қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда иссиқлик техникаси қурилмаларининг иссиқлик манбалари.
Қурилиш индустрияси иссиқлик қурилмаларида турли хил иссиқлик узатувчилар ишлатилади.иссиқлик ташувчиларга термодинамика фанида ишчи жисми дейилади.Ишчи жисми сифатида қизиган сув,сув буғи.ҳаво,тутун газлари.мойлар ва буғ-газ аралашмаси ишлатилиши мумкин.Баъзан иссиқлик электр қурилмаларида пайдо қилинади.Ҳар қандай ишчи жисмини ҳосил қилиш бевосита ёки билвосита ёқилғини ёқиш билан боғлиқ.қурилиш материаллари саноати бўйича яхши мутахассис бўлиш учун саноат ёқилғилари , уларнинг хоссалари. ёқилғини ёқиш назариясини чуқур билиш талаб этилади
§2.Ёнилғи турлари ва таркиби.
Иссиқлик техникасида ёқилғи деб кислород билан кимёвий реакция киришиб ёнганда иссиқлик ва ёруғлик (нур) ажралиб чиқарадиган жисмларга айтилади.Буюк кимёгар Д.И.Менделеев ёқилғига шундай таъриф берган: “Ёқилғи деб- ёққанда иссиқлик ажралувчи жисмларга айтилади”.Лекин ҳар қандай ёнувчи жисм ёқилғи бўла олмайди.Саноатда ёқилғи сифатида ишлатиладиган жисмлар ёнганда иссиқлик ва ёруғлик ажратишдан ташқари бир қанча талабларга жавоб бериши керак.Булар:

  • Ёқилғи ёнганда маълум бир тезликда ёниши ва бу жараён бошқариладиган бўлиши ва бу жараёнда максимал иссиқлик эффектига эга бўлиши.Масалан бу талабга спирт, олтингугурт,ацетон, порох,термит аралашмалари жавоб бермайди.

  • Нисбатан арзон бўлиши

  • Ёнганда заҳарли моддалар ажралмаслиги

Барча техник ёқилғилар олинишига қараб:

  • Табиий

  • Ва сунъий ҳосил қилинувчи турларга бўлинади.

Ёқилғилар агрегат ҳолатига қараб;

  • Қаттиқ

  • Суюқ

  • Газсимон ёқилғи турларига ажратилади.

Табиий ёқилғи турларига бойитилмасдан тўғридан-тўғри ёқиладига ёқилғиларга айтилади.Ёқилғини майдалаш,ювиш уни сунъий ёқилғига айлантирмайди .Қаттиқ ёқилғини термик ишлов бериш билан янги хоссаларга эга бўлади,ва агрегат ҳолати ҳам ўзгариши мумкин.Ёқилғини элементар таркибини: Углерод,водород.кислород .олтингугурт ва азот ташкил этади.Бундан ташқари ёқилғи таркибида кул ва намлик сув буғи ҳам бўлади. Углерод,водород.кислород .олтингугурт ва азот ёқилғини органик қисмини ташкил этади.Ёқилғини органик қисми азот билан ёқилғини қуруқ қисми деб айтилади.Олтингугурт кул таркибига киради. Ёқилғининг қуруқ таркибида ёқувчи қисми ва кул бўлади.Ёқилғини ҳаво йўқ муҳитда ёққанда унинг таркибий қисми ўзини турлича тутади.сув буғга айланади. Кислород.азот,водорд ва углероднинг бир қисми бўлган углеводородли қисми ёнувчи учувчи моддага айланади.Углероднинг қолган қисми .азот ва олтингугурт билан ёнувчи кокс қисмини, кул ва олтингугуртнинг ёнмайдиган қисми коксни ёнмайдиган қисмини ташкил этади .Ёқилғининг учувчи қисми ўтхонада қолган кулли қисмига нисбатан паст ҳароратда ёнади.Техник адабиётларда ёқилғи таркиби A W S ҳарфлари ёқилғи таркибидаги кул,намлик ва олтингугут миқдорини .даражасидаги г,с.р ҳарфлари ёқилғини ёнувчи.қуруқ ва ишчи қисмини кўрсатади. Қаттиқ ёқилғи таркиби унинг техник хоссаларини белгилайди.

Download 102.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling