9-мавзу:ЎҚувчилар жамоасини шакллантириш жамоа сўзи лотинча «Коллективус»


Download 61.09 Kb.
bet5/6
Sana03.12.2023
Hajmi61.09 Kb.
#1799669
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
jamoa tarbiyasi

Муаммоли педагогик масалалар ечиш
1-масала.
Синфда қатор йиллар давомида сайланган катъий «фаоллар» бошқариб, «пассив»лар унга бўйсиниб келди. Лекин кейин улар бу ҳолатга қарши чиқа бошлашди. Янги синф раҳбари олдинги ўқитувчининг хатосини тўғрилаш мақсадида катъий чора кўрди. Синфда қайта сайлов ўтказилиб, «фаоллар» ўрнини «пассивлар» эгаллади. Лекин бир-икки ҳафтадан сўнг сайлов ўзини оқламаганлиги аниқ бўлди. Янги фаолларнинг бир қисми ўз мажбуриятини бажаришдан бош тортса, иккинчи қисми куч билан тартиб ўрнатишга ҳаракат қилишди. Синфда янги гуруҳлар ташкил топиб, «пассивлар» икки баробар ортди.
Ўқитувчи қандай хатога йўл қўйди? Бу вазиятда қандай йўл тутиш керак эди? Қандай ҳол актив жамоани жипслаштиришга ёрдам берарди? Мактабда ўз-ўзини бошқаришнинг қандай хусусиятлари бор?
2-масала.
ВИ Б синф раҳбари ўқувчилар ўртасида норасмий сўров ўтказиши натижасида камсуқум Анвар синфдаги энг фаол Бахтиёрдан кўра катта обрўга эга эканлигини аниқлади. Бахтиёр синфком эди.
Шунга асосланиб Бахтиёр нотўғри сайланган, уни Анвар билан алмаштириш керак деган хулосага келиш мумкинми? Синф раҳбари қандай йўл тутиши керак?
Ўқувчиларни истиқболга чорлаш. Истиқбол - бу ёрқин қизиқарли ва қувончли воқеалар манзилидир. Синфда ёрқин ва жозибадор истиқболларнинг бўлмаслиги, бу жамоада бир хиллик ва зерикарли ҳолатларни келтириб чиқаради.
Истиқбол одатда, оддий кундалик ишлар: синф хонасини жиҳозлаш, кутубхона ташкил этиш, мусобақаларга тайёрланишдан бошланиб, сайр-томошаларга чиқиш, кино, театрларга жамоа бўлиб бориш орқали давом эттирилади. Сўнгра мураккаброқ истиқболли вазифалар қўйилади: кеча тайёрлаш, драматик тўгарак ташкил қилиш, олимпиадаларда қатнашиш, совринларни («Зулфия», «Ниҳол»каби) қўлга киритиш учун ҳаракат қилиш каби.
Синфда ижобий анъаналарни қарор топтириш деганда нимани тушунасиз?


«Анъана» асли арабча сўз бўлиб, узоқ замонлардан бери авлоддан-авлодга, оталардан болаларга ўтиб давом этиб келаётган урф-одатлар, ахлоқ мезонлари, қарашлар ва шу кабилардир»2. Бу жамоа ҳаётига мустаҳкам ўрнашиб қолган ижобий тажрибалардир. Турли байрамларни нишонлаш, ижодий кўриклар ташкил этиш, мактабни битирганлар билан учрашувлар, туғилган кунларни муборакбод этиш каби анъаналар бўлиши мумкин.
Ҳар қандай анъана синф ўқитувчилари ва ота-оналар назаридан четда қолмаслиги керак. Улар қўллаб-қувватлаган тақдирдагина бу боқий анъанага айланади. Яхши анъана синф жамоасининг жипслашувига кўмаклашади.

Download 61.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling